

Муҳаммад Салоҳ учрашувда гол урди ва ассистни амалга оширди. Мисрлик АПЛ доирасида “қизиллар” сафидаги голларини 125 тага, пасларини эса 50 тага етказиб олди. У мусобақада 50+ гол ҳамда ассист қайд эта олган “Ливерпул”нинг Стивен Жеррардан кейинги илк футболчисига айланди.
Жерард мерсисайдликлар сафида Англия чемпионати доирасидаги ўйинларда 120 та гол уриб, 92 та голга ҳаммуалиф бўлган.



