АПЛ. Моуриньо Контедан реванш оладими? МЮ - "Челси" превьюси

Narzulla Saydullayev
16 апр 2017, 13:09
Бугун Англия Премьер-лигасида 33-тур беллашувлари давом эттирилади.

Қуйида турнинг марказий баҳси бўлган "Манчестер Юнайтед" - "Челси" қарама-қаршилигига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 33-тур
"Манчестер Юнайтед" – "Челси"
16.04.2017, 20:00
"Олд Траффорд"

Тахминий таркиблар:

МЮ: Де Хеа – Валенсия, Байи, Рохо, Блинд – Погба, Эррера – Лингард, Мхитарян, Рашфорд – Ибрагимович.

Челси: Куртуа – Аспиликуэта, Луис, Кэхилл – Мозес, Матич, Канте, Алонсо – Виллиан, Азар – Коста.

Ўйнамайди: Смоллинг, Жонс, Мата — …

Сўроқ остида: Руни, Янг — …

Тўпурарлар: Ибрагимович (17) – Коста (17).

Бош ҳакам: Роберт Мадли — 24та ўйин, 98та сариқ ва 1та қизил карточка.




Қизиқ:

- "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада "Челси"ни саккизта ўйиндан бери мағлуб эта олмаяпти (4 дуранг, 4 мағлубият). Бу МЮ учун чемпионатдаги бир жамоа билан боғлиқ энг узун ғалабасиз серия ;
- Антонио Конте "Челси" тарихида Гленн Ходдл (1993/1994), Жозе Моуриньо (2004/2005) ва Карло Анчелотти (2009/2010)лардан кейин "қизил иблислар"ни бир мавсумда икки бор мағлуб этган тўртинчи мураббийга айланиши мумкин;
- Златан Ибрагимович охирги 17та Премьер-лига ўйинида 18та голда иштирок этган (13та гол, 5та голли пас).



Мураббийлар фикрлари

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед" бош мураббийи): "Сиз бу ўйинни эҳтиросларга бой деяпсиз, лекин мен учун бу оддий ўйин. Бошқа учрашувлар кабидир. Бундан ортиқ эмас".

Антонио Конте ("Челси" бош мураббийи): "Биз ўйинни тактик ғоялар асосига қуришга уринамиз ва ҳимояланиш учун энг яхши вариантлардан фойдаланамиз. Чунки, эртага жуда қийин бўлади".



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia