АПЛ. Мавсумдаги иккинчи қизилини олган Каземиро нечта ўйинга дисквалификация қилиниши маълум

Eldor Akmurzayev
13 мар 2023, 10:01
Бу ҳақда Британия нашрлари хабар бермоқда.

АПЛ 27-тури доирасида “Саутгемптон”га қарши баҳсда “Манчестер Юнайтед” хавбеки Каземиро рақибга қўполлик ишлатгани учун бош ҳакам Энтони Тэйлор томонидан майдондан четлатилди. Бразилиялик 4 феврал куни “Кристал Пэлас”га қарши баҳсда Уилл Хьюзнинг томоғидан бўғгани учун қизил карточка олганди.

Каземирони энди 4 ўйинлик дисквалификация кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports