UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Ансу Фати испан фуқаролигини олди. Энди у Испания терма жамоасида ўйнаши мумкин  0 16:35"Манчестер Юнайтед"нинг 3 футболчиси "Вест Хэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:14Coca-Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912" ҳисобни очди. Бугунги учрашувлардан онлайн натижалар  27 16:10Премьер-лигада энг кўп гол урган футболчи ким?  3 15:59U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши. Туркманистон - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб). Вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди  26 15:39"Динамо" – "Андижон". Асосий таркиблар эълон қилинди  7 15:34Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 15:25"Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  17 15:21Eplmanager.com: Бугун 6-тур учун дедлайн  1 15:18"Сурхон" - АГМК. Асосий таркиблар маълум  14 15:07Роджерс: "Юнайтед"га рад жавобини бериш жуда қийин"  2 14:40"Ливерпуль"га Голландия терма жамоаси ҳужумчиси керак  2 14:11"Интер" ҳужум чизиғини кучайтириш учун "Челси" ва "Реал" форвардларини сотиб олмоқчи  1 13:40Европа Лигаси 1-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг  0 13:15Усмон Дембеле қачон сафга қайтади?  4

АПЛ. Рэшфорд пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ютқазди Янгиликлар

АПЛ. Рэшфорд пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ютқазди

АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг:

Манчестер Юнайтед – Кристал Пэлас 1:2

«Олд Траффорд»

Гол: Айю (33), Жеймс (89), ван Анхолт (90+3).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу (Янг, 34), Магуайр, Уан-Биссака, Мактомини (Мата, 85), Погба, Жеймс, Лингард (Гринвуд, 56), Марсьяль, Рэшфорд.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд, ван Анхолт, Кэйхилл, Келли, МакАртур, Шлупп (Таунсенд, 80), Миливоевич, Куяте (МакКарти, 83), Заа, Айю (Бентеке, 75).

Огоҳлантириш: Миливоевич (38), Келли (41), Заха (79).

Манчестер Юнайтед

Дэниел Джеймс - 89'

Премьер-лига . 3-тур

24/08/2019, 19:00

2
:
1
Тугади

Кристал Пэлас

Джордан Айю - 32', Патрик ван Анхолт - 90'

Стадион: Old Trafford, 73454 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
34'  Люк Шоу (Эшли Янг)
46'  Аарон-Ван Бисака
56'  Джесси Лингард (doubled down)
70'  Маркус Рашфорд
71'  Дэниел Джеймс
85'  Скотт МакТоминай (Хуан Мата)
89'  Дэниел Джеймс
89'  Антони Мартьяль
32'  Джордан Айю
32'  Джеффри Шлупп
38'  Лука Миливоевич
41'  Гари Кэхилл
75'  Джордан Айю (Кристиан Бентеке)
79'  Уилфред Заха
80'  Джеффри Шлупп (Андрос Таунсенд)
83'  Шейху Куяте (Джеймс Маккарти)
86'  Висенте Гуаита
90'  Патрик ван Анхолт

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" ЎЗ МАЙДОНИДА "КРИСТАЛ ПЭЛАС"ГА ЮТҚАЗИБ ҚЎЙДИ. АЖОЙИБ УЧРАШУВ УЧУН ИККИ ЖАМОАГА ҲАМ РАҲМАТ АЙТАМИЗ. "ПЭЛАС" АПЛНИНГ ЯНГИ МАВСУМИДАГИ ИЛК ҒАЛАБАСИНИ, "ЮНАЙТЕД" ЭСА ИЛК МАҒЛУБИЯТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛДИ.

90+3. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! "Пэлас" МЮни жазолади! ван Анхолтнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Де Хеа қайтара олмади.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Жеймсдан супергол!!! Погбага эса ажойиб хатти-ҳаракатлари учун жамоадошлари раҳмат айтса бўлади.

85. Ўзгариш. МакТоминей ўрнига Мата майдонга тушди.

84. ХАВФЛИИИИ!!! Погбанинг узатган пасига МЮ футболчиларидан ҳеч ким зарба бера олмади.

83. Ўзгариш. Куяте ўрнига МакКарти майдонга тушди.

81. Рэшфорд рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳеч қандай пенальти йўқ. Ҳакам ҳақ.

80. Ўзгариш. Шлупп ўрнига Таунсенд майдонга тушди.

79. Заха огоҳлантирилди. У Жеймсни йиқитганди. Жаримадан узатилган тўпга эса Погба боши билан ноаниқ зарба берди.

77. МЮда босим бор, вазиятлар бор. Бироқ гол йўқ. Жамоа жуда қийналмоқда.

75. Ўзгариш. Айю ўрнига Бентеке майдонга тушди.

70. РЭШФОРРРРДДД!!!! Унинг пенальтидан берган зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Гуаита тўп йўналишини топа олмаган эди.

69. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!!! МакТоминейни йиқитишди. МЮнинг ажойиб ҳужуми фол билан якунланди. Агарда фол бўлмаса, гол бўларди.

64. МЮ темпни ошира олмаяпти. "Пэлас" "автобус" қўйиб олган.

60. Жеймс иккинчи бўлимни фаол бошлади. Бироқ лондонликлар уни кўп бора йиқитишмоқда. Ҳозирча МЮнинг ҳужумларига ранг-баранглик етишмаяпти.

58. Рэшфорднинг зарбасини Гуаита ушлаб олди.

56. Ўзгариш. Лингард ўрнига Гринвуд майдонга тушди.

54. Янгнинг зарбаси ноаниқ кетди.

50. МЮ ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Жеймснинг зарбасини яна ҳимоячилар қайтарди.

48. ЗАРБААААА!!! Янгнинг қанотдан узатган тўпига Даниэль Жеймс зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди. Бурчакдан узатилган тўпдан кейин МЮ ҳужумда фол ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Иккинчи бўлим бошланмоқда! Жамоалар стадионга қайтишмоқда.

Ниҳоят, биринчи бўлим якунланди. Тактикалар курашаётган баҳсда лондонликлар олдинда.

45+3. Ўйин темпи жуда паст. Жудаа паст. Томонлар тезроқ танаффсга чиқиб кетишни исташмоқда.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлимнин паст темпда ўтиши тўхталишлар билан ҳам боғлиқ.

42. Лекин Погбанинг 17 метрлардан жаримадан берган зарбаси ноаниқ кетди. МЮнинг қўлдан чиқарган вазиятлари кўпайиб кетмоқда.

41. Уҳҳҳҳҳҳ!!! Марсьяль рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Аммо Келли уни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

38. Миливоевич МЮ ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

37. ЗАРБААААААААА!!!!! "Пэлас" иккинчи голни киритиши мумкин эди. Пала-партишликлардан кейин Шлупп МЮ посбони билан бирга бир ҳолатда зарба берди. Тўпни Де Хеа қайтарди. Сал қолди...

35. Янгнинг зарбаси ноаниқ кетди.

34. МЮ таркибида мажбурий ўзгариш. Жароҳатланган Шоу ўрнини Янг эгаллади.

33. ГОООООЛЛЛЛ!!! МЮ ҳимоясидан катта "қовун". Линдельоф иккинчи қаватдаги курашда мағлуб бўлди. Натижада Жордан Айю ҳисобни очди, 0:1! Лондонликлар илк вазиятидан фойдаланиб кетишди.

31. Шоу қайтди. Ўйин давом этмоқда. МЮ рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган. Манкунианликлар ҳам ҳудудий ҳам тотал устунликка эга бўлиб туришибди. Бироқ зарбалар камайиб кетди.

29. Даниэль Жеймснинг шифокорларнинг олдидан кетди. Унинг "ўрнини" Шоу эгалламоқда. У ўзгартирилади шекилли. Янг либосларини кийиб, ўйинга тушишга тайёрланмоқда.

26. Рэшфорднинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ кетди. МЮ кўплаб вазиятларни кўкка совурмоқда. Даниэль Жеймсга эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

25. МЮ 18 метрлардан жарима зарбасини амалга оширмоқда. Тўп олдида Погба ва Рэшфорд.

23. "Кристал Пэлас"ни ниҳоят ҳужумда кўришимиз мумкин эди. Бироқ Миливоевич оддий жойда хато пас берди.

20. МЮ позицион ҳужумга ўтаётганди. Бироқ Погбанинг паси ноаниқ бўлди.

17. ЗАРБАААААААААААА!!! МЮдан супер ҳужум. Рэшфорднинг пасидан кейин Шоу тўпни Марсьялга оширди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, Даниэль Жеймсга борди. Ёш вингернинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

Дастлабки 15 дақиқаликдаги тўпни ушлаб туриш борасидаги кўрсаткич фоизда 81-19га тенг.

15. Орадан 3 дақиқа ўтиб, ушбу жарима зарбаси амалга оширилди. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

12. МЮ ажойиб нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

11. Магуайрнинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Аммо зарба бериш арафасида ҳужумчи йиқилиб тушди.

9. "Юнайтед" босимни оширмоқда. Жаримадан узатилган тўпга Шоу кучли зарба берди. Зарба яна ноаниқ.

6. Учрашувдаги илк ноаниқ зарба. Люк Шоунинг қанотдан узатган пасига Скотт МакТоминей боши билан зарба берди. Зарба ноаниқ.

3. Ҳозирча учрашув бошланиши бироз зерикарли. Темп паст.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Баҳсни манкунианликлар бошлаб беришди.

- Жамоалар "Олд Траффорд" майдонига чиқиб келишди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+16   
24 авг 20:26:32
Eshli yaang
Bu o'yin bilan chempionlik u yoqda tursin 4likka kirish qiyin futbolchilarda ishonch yo'q endi aniq aytaman mourda ayb yoq ekan chelsiga 4ni solganda ko'p maqtanibman exx
+13   
24 авг 20:58:44
Shakirov
MYU CHELSINI O'ZI ADASHIB YUTIB QO'YGANDI, MYU BU O'YINI BILAN TOP 10 TALIKKA XAM TUSHOLMAYDI BU MAVSUM )))))
+7   
24 авг 20:56:06
SHOH.MAN_UNITED
Марсьял билан Де Хеани умуман кераги йугакан. Иккаласиниям расвоси чикиб бупти. Бугун ёмон асабим бузилди.
+7   
24 авг 20:30:48
Laziz Mamir
3 та уйинда 3 та пенальти - лекин 1 та гол
+6   
24 авг 20:48:43
Rooney
Nima balo Myu futbolchilariga duo tekkanmi.Ketma-ket ikkinchi o'yinda penaltidan gol urolmadi??
+6   
24 авг 20:36:32
TAHLIL_____Uz______
Birovga CHOG kazisang ozing yikilasan janob RESHFORD....!
+5   
24 авг 21:10:00
Бахромович
Сездиларенгми бу МЮ уйинчиларини ойогига тош бойлаб олганми уйинни сифатини каренг кандай нурсиз уйин .Погба Рашфорд Марсиал ойлигини етимхонага уткизвор арзимайсанлар орангутанлар
+5   
24 авг 21:04:12
Бахромович
Утган сафар хам айтгандим бу кораялоклар рашфорд Погба командага атайлаб киляпти маразлар футболка на арзимайдиган кутлар
+5   
24 авг 21:01:26
shnzdmufc
Aniq böldi hammasi. Bu öyin,tarkib bilan 5 yilda ham chempion bölolmaydi MYU. Bir xil öyin, bir xil taktika. Bu yil 9 mağlubiyat bor ekanda myuda.
+5   
24 авг 20:52:54
Laziz Mamir
Бу уйин Манчестер Юнайтед учун яхши фақат тренировкада купроқ пенальти тепишни машқ қилиш керак
+5   
24 авг 20:50:28
Rooney
Yashavor Jeymsboy
+5   
24 авг 20:46:44
Sisen
Бу кунингдан улганинг яхши эди МЮ ланати
+5   
24 авг 19:48:45
Сирожиддин Бозоров
Кристал йориб йор
+5   
24 авг 19:26:09
Special_Man
Kristal Pelesga omad(Lester muhlisi)
+4   
24 авг 21:07:49
Бахромович
Эссиз бу командини уйинларини валерианкани ичиб курадиган булипти узи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг