UZ

Сўнгги янгиликлар

00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпуль"нинг боши қотган  1 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  3 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  14 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Мактоминейнинг дубли эвазига "Челси"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Мактоминейнинг дубли эвазига "Челси"ни мағлуб этди

Англия Премьер лигаси 15-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди.

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Челси" 2:1

Голлар: Скотт Мактоминей 19', 69', Кол Палмер 45'

Амалга оширилмаган пенальти: Бруну Фернандеш 9' (дарвозабон)

"Манчестер Юнайтед": 24. Андре Онана, 20. Диогу Далот, 2. Виктор Линделеф (15. Серхио Регилон 46'), 5. Харри Магуайр, 23. Люк Шоу, 4. Софьян Амрабат, 39. Скотт Мактоминей, 21. Антони, 8. Бруну Фернандеш, 17. Алехандро Гарначо (35. Жонни Эванс 90+3'), 11. Расмус Хойлунд (10. Маркус Рэшфорд 84').

Захира: 1. Алтай Байиндир, 29. Аарон Уан-Биссака, 28. Факундо Пельистри, 34. Донни ван де Бек, 37. Кобби Маино, 9. Антони Марсьяль.

"Челси": 1. Роберт Санчес, 2. Аксель Дисаси, 6. Тиаго Силва, 26. Леви Колуилл, 3. Марк Кукурелья (24. Рис Жеймс 46'), 25. Мойсес Кайседо, 8. Энцо Фернандес, 7. Рахим Стерлинг, 20. Кол Палмер, 10. Михаил Мудрик (19. Армандо Броя 77'), 15. Николас Жексон.

Захира: 28. Жорже Петрович, 5. Бенуа Бадьяшиль, 29. Ян Матсен, 36. Девид де Соуза, 42. Алфи Гилхрист, 54. Лео Кастледин, 52. Алекс Матос.

Огоҳлантиришлар: Люк Шоу 14', Алехандро Гарначо 22', Диогу Далот 82', Серхио Регилон 90+4'

Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 19', Скотт Мактоминей - 69'

Премьер-лига . 15-тур

07/12/2023, 01:15

1
:
2
Тугади

Челси

Кол Палмер - 45'

Стадион: Old Trafford, 73607 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
9'  Бруну Фернандеш
15'  Люк Шоу
19'  Скотт Мактоминей
22'  Алехандро Гарначо
46'  Виктор Линделеф (Серхио Регилон)
69'  Скотт Мактоминей
69'  Алехандро Гарначо
82'  Диогу Дало
84'  Расмус Хойлунд (Маркус Рэшфорд)
90'  Алехандро Гарначо (Джонни Эванс)
90'  Серхио Регилон
45'  Кол Палмер
45'  Михаил Мудрик
46'  Марк Кукурелья (Рис Джеймс)
77'  Михаил Мудрик (Армандо Броя)


90+5. Ўйин якунланди! 

90+3. Лондонликлар сўнгги дақиқаларда фаолликни оширмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Жеймснинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

80. Регилоннинг узатмасини Гарначо дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ...

74. Жеймс хато қилди, Гарначо дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди, бироқ зарбасини ўхшамади.

73. Сал қолса Мактоминей хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

72. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади.

71. Бироқ, ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда...

Гарначонинг ҳаволатиб узатган тўпини Скотт боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни оширди!

69. ГОЛ! Скотт Мактоминейдан дубль!

64. Мактоминейнинг бош билан йўллаган зарбасини Санчес ушлаб олди.

61. Люк Шоунинг дарвоза томон йўллаган тўпи "Челси" футболчисининг қўлига тегди, ҳакам эса жим.

61. Антонининг зарбаси рекошетга учраб ноаниқ кетди.

55. Яна бир зарба Гарначо ижросида: хавфли, аммо ноаниқ.

54. Гарначонинг "қайчи" услубида йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

49. Жексон дарвозага яқин масофадан боши билан зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.

46. Икки жамоа ҳам бўлимни ўзгариш билан бошлади. Қизиқ томони, иккиси ҳам ҳимоя чизиғида амалга оширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+8. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

Кол Палмер рақиб жарима майдончасига кириб борди, ҳимоячилардан тўпни олиб қочди ва дарвозага зарба берди - гол!

45. ГОЛ! Палмердан нозик зарба, аниқлик ва ҳисоб тенглашди!

43. Брунунинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

36. Мудрикнинг яна бир зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

32. Брунунинг қанотдан узатган тўпини Мактоминей дастлаб бош билан дарвозага йўллади, Санчес қайтарди, яна бир зарба оёқ билан бўлди, яна Санчесдан сейв!

30. Қанот ҳакамидаги техника билан боғлиқ носозликлар кузатилмоқда, мутахассислар уни тўғрилашмоқда, ўйин тўхтатилиб турибди.

28. Далот тўпни чапга - Гарначога узатди, у дастлаб зарба беролмади, тўпни ўзига тўғрилаб олди ва тўпни узатди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

27. Лондонликлар секин-аста ҳужумларга ўтишмоқда, бироқ улар хавфли тус олмаяпти.

25. Стерлинг рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.

Бруну Гарначога тўпни узатди, Алехандро эса марказроққа - Магуайрга, унинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, тўп Скоттга келиб тушди ва унинг зарбаси голга айланди!

19. ГОЛ! Манчестерликлар ҳисобни очишди!

19. Яна бир ҳужум МЮдан. Антонининг зарбасини дарвозабон қайтарди.

15. Антонининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

13. Мудрик яна бир бор қарши ҳужумга ўтиб тўпни шеригига узатди, Бруну тўпга биринчи етиб кела билди.

12. Михаил Мудрик тўп билан рақиб жарима майдончасига кириб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

9. Брунунинг зарбасини Санчес қайтарди!!! Қайтган тўпни Гарначо дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

8. Пенальти! "Челси" дарвозаси томон.

7. Антонига нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳакам вазиятни ВАР орқали кўрмоқда. 

6. Манчестерликлар ҳужумларга зўр беришмоқда. 6 дақиқа ичида учта бурчак зарбасини амалга оширишмоқда.

4. Навбатдаги зарба Хойлунд ижорасида бўлди ва Санчес жамоасини қутқарди!

3. Дастлабки зарба Брунудан бўлди. Португалиялик футболчининг зарбаси ноаниқ

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 1:15 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика