UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  66 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

АПЛ. Мухлислар 270 кундан кейин "Энфилд"га қайтган баҳсда "Ливерпуль" уларга йирик ғалабани тортиқ этди Янгиликлар

АПЛ. Мухлислар 270 кундан кейин "Энфилд"га қайтган баҳсда "Ливерпуль" уларга йирик ғалабани тортиқ этди

Англия чемпионати 11-туридан ўрин олган қизиқарли баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ливерпуль – Вулверхэмптон 4:0 

«Энфилд»

Гол: Салоҳ 24', Вейналдум 58', Матип 67', Семеду (автогол) 78'

Ливерпуль – Келлехер, Робертсон, Матип, Уильямс (Арнолд, 68), Фабиньо, Жонс, Вейналдум, Салоҳ, Хендерсон (Кейта, 81), Мане, Фирмино (Жота, 73).

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Семеду, Марсал, Коуди, Боли, Поденсе (Аит-Нури, 71), Дендонкер, Нету (Витор Феррейра, 79), Моутинью, Траоре, Рубен Невеш (Фабиу Силва, 62).

Огоҳлантиришлар: Уильямс (3), Моутинью (89).


Ўйин якунланди. "Ливерпуль" мухлисларини чиройли ғалаба билан табриклайман. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!   

90+1. Зарба!  Салоҳнинг зарбаси сал ноаниқ кетди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

89. Манега нисбатан қоидани бузган Моутинью сариқ олди.

87. Траоренинг паси Фабиньо томонидан узоқлаштирилди.  

85. Адама Траоре Эндрю Робертсон билан курашда бурчак тўпи ишлади. Моутиньюнинг узатмаси эса жамоага самара келтирмади.

83. Семедунинг узатмаси Матип томонидан бартараф қилинди. 

81. "Ливерпуль"да ўзгариш: Кейта Хендерсонни алмаштирди. 

79. "Вулверхэмптон"да ўзгариш: Нету ўрнига Витор Феррейра туширилди. 

78. ГООООООООООООООООЛ!  Арнолднинг узатмасидан кейин ҳимоячи Семеду тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди – 4:0!  

74. Зарба!  Кёртис Жонснинг зарбаси тўғри Руй Патрисиу турган жойга йўналтирилди, дарвозабон қийинчиликка дуч келмади. 

73. "Ливерпул"да ўзгариш: Фирмино ўрнига Жота ўйинни давом эттиради. 

71. "Вулверхэмптон"да ўзгариш: Поденсе ўрнига Аит-Нури майдонга тушди.

70. Зарба!  Дендонкернинг бош билан берган зараси Келлехерга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. 

68. "Ливерпуль"да алмаштириш: Уильямс ўрнига Арнолд тушди. 

67. ГООООООООООООООООООООООООЛЛ! Салоҳнинг узатмасидин кейин Матип боши билан дарвозани ишғол этди – 3:0! 

66. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 67% - 33%

64. Траоре Уильямснинг оёғига тепди, жарима тўпи. 

62. "Вулверхэмптон"да ўзгариш: Невеш ўрнига Фабиу Силва туширилди. 

61. Жонс Поденсенинг оёғини босиб олган экан, жабрдийдага тиббий ёрдам кўрсатилди. 

58. ГООООООООООООООООООООЛЛЛ! Вейналдумнинг айлантирма зарбаси дарвоза тўққизлигига йўналтирилди – 2:0! 

57. Траоре бир нечта финт ва ҳаракатларни қўллаб, олдинга борди, якунда Уильямс "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

56. Уильямснинг қанотдан ошириб берган тўпини Патрисиу эгаллаб олиб, жамоасини олдинга бошлади. 

53. Фабиньо ҳужумда Болига нисбатан қоидани бузди. 

52. Уууухх! Мане!  Робертсондан Манега пас келди, сенегаллик футболчининг зарбаси эса анча ноаниқ чиқиб қолди. 

50. Семедунинг ҳаводан ошириб берган тўпини Келлехер ишонч билан илиб олди. 

48. Бош ҳакамнинг техник моасламасида қандайдир муаммо чиқди, ушбу камчилик бартараф этилмоқда.

47. Зарба!  Маненинг зарбасини Патрисиу ушлаб олди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Ҳолат ВАРда текширилмоқда, такрорий вазият симуляция эканлигини кўрсатиб турибди.  Ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Пенальти бекор қилинди. 

44. Пенальти!  Мане Коудига нисбатан қўполлик ишлатди.  

43. Моутиньюнинг жаримадан тепган тўпи Матип томонидан қайтарилди, энди бурчак зарбаси ўйинга киритилади. 

42. Педру Нету чапдан олдина бориб, икки ҳимоячини алдаётган паллада ўша ҳимоячилардан бири Матип уни ушлаб қолди, жарима тўпи белгиланди.  

40. Маненинг кучли зарбаси Болининг бошига тегди, ҳакам футболчининг ҳолидан хабар олди. 

39. "Ливерпуль" тўп назоратини қўлга олиб, вазиятни ўз фойдасига ушлаб турибди. 

37. Кёртис Жонсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у ўрнидан турди ва мухлислар олқишига эришди.

35. Зарба!  Салоҳнинг жаримадан йўллаган зарбасини Патрисиу ушлаб олди. 

34. Зарба!  Маненинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

32. Вейналдум ва Мане ўзаро девор услубида ўйнашди, Маненинг Фирмино томон узатмасидан сўнг бразилиялик зарба йўлламоқчи бўлди, аммо унинг зарбаси "блоклаб" қўйилди. 

30. "Ливурпуль"нинг кам сонли мухлислари баралла қўшиб куйлаб, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этмоқдалар. 

28. Моутинью қоидани бузган ҳолда Фирминонинг йўлини тўсиб қолди. 

27. Яна "Ливерпуль" тўп билан муомала қилмоқда ва ҳужумда вазият яриташга уриняпти. 

24. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!   Салоҳ  Коудининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0! 

23. Мане рақиб жарима майдони ичига кириб борди, аммо тушунарсиз пас кўрсатди, ўзи вазият содир этиши лозим эди. 

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 66% - 34%

20. Тезлик билан ҳужумга ўтган Траоре Фабиньони алдаб ўтди ва кучли пас узатди, ҳеч ким бу тўпга улгурмади. 

19. Муҳаммад Салоҳ шериги узатган тўпни тўхтатишнинг уддасидан чиқмади.  

17. Зарбааааа! Поденсенинг айёрона зарбасини Келлехер қайтарди!   Дарвозабон ўз вақтида реакция кўрсата олди. Тасанно!   

16. Сал олдинроқ кадрда ван Дейк кўриниш берганди, ҳозир эса камералар захира ўриндиғида ўтирган Жотани намойиш этишди. 

14. Адама Траоре ўнг қанотдан узатмани амалга оширди, аммо ичкарида "бўрилар"дан ҳеч ким топилмади. 

12. Зарбаааа!  Ажойиб комбинация!  Робертсон қанотдан ҳаволатиб тўп узатди, Мане бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

10. Робертсонинг узатмасига Патрисиу эга чиқди. 

9. Семеду Манега нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

7. "Ливерпуль" қарши ҳужумга ўтди, лекин Жонснинг пассив ҳаракатлари туфайли рақиб дарвозаси олдида хавф юзага келмади.   

6. Робертсоннинг хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган узатмасини Коуди қайтарди. 

4. Ууухх! Невешнинг жарима орқали йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

3. Нетуни йиқитган Уильямс сариқ карточка олишга улгурди. 

1. Ўйинга старт берилди!

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва "қизиллар" мадҳияси янграб ўтди.

Мезбонлар кийиниш хонаси

Таркиблар 

Футбол мухлислар билан гўзал! 

"Энфилд" ўйинга тайёр!  Сиз-чи? 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:15 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун АПЛ 11-турида "Ливерпуль" ва "Вулверхэмптон" ўртасидаги турнинг навбатдаги марказий ўйини бўлиб ўтади. Ушбу учрашувни сиз билан биргаликда томоша қиламиз. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика