АПЛ клуби Скамаккани ПСЖдан илиб кетди

Eldor Akmurzayev
23 июл 2022
“Сассуоло” форварди Жанлука Скамакка фаолиятини Англияда давом эттиради.

“Вест Хэм” футболчини 42-43 млн еврога (бонуслар билан) трансфер қилишга яқин ва келишув якшанба куни амалга ошиши кутилмоқда.

Скамакка эса Лондонга душанба ёки сешанбада келиши кутилмоқда. Аввалроқ, 23 ёшли италияликка ПСЖ жиддий қизиқиш билдирганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru