

“Ушбу вазиятда Эдегор қўли билан тўпга ҳаракатланмаганди, у танаси томон ҳаракатланганди. У тўпга қўли билан тасодифан тегиб кетган”,-дейилган баёнотда.
Баҳснинг 18-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. "Арсенал" хавбеки Мартин Эдегор қўлини пастга туширган ҳолда, тўпни тўхтатди. Учрашув бош ҳаками Крис Эванс пенальти белгиламади, ВАР эса вазиятга аралашгани йўқ.



