UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  16 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

“Ливерпуль” Лондонда аутсайдерлардан бирини мағлуб эта олмади Янгиликлар

“Ливерпуль” Лондонда аутсайдерлардан бирини мағлуб эта олмади

Англия чемпионати 12-туридан ўрин олган "Фулхэм" – "Ливерпуль" учрашуви якунланди

"Фулхэм" – "Ливерпуль" 1:1

21.30, "Крэйвен Коттэж"

Гол: 25 - Бобби Рид  1:0

Фулхэм – Ареоля, Андерсен, Адарабиойо, Айна, Робинсон, Лофтус-Чик, Лемина, Лукман, Замбо-Ангисса, Кавалейру, Декордова-Рид.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Фабиньо, Вейналдум, Хендерсон, Салоҳ, Жонс, Мане, Фирмино.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

88. Ўзгариш. Лукман ўрнига Брайан майдонга тушди.

84. Ўзгариш. Салах учун бугунги учрашув якунланди, унинг ўрнига Ориги майдонга тушди

84. ЗАРБАААА. Жонс мезбонлар ҳимоясини ёриб ўтди ва кучли зарба йўллади, бироқ Ареола тўпни ушлаб олди

80. Ўзгариш: Марио Лемина майдонни тарк этди, унинг ўрнига Харрисон Рид майдонга тушди

79. ГОООООООООООЛ. Салах ҳисобни тенглаштирди

78.  ПЕНАЛЬТИ. Вейналдумнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордаги футболчиларнинг қўлига тегди ва ҳакам ўн бир метрлик нуқтани кўрсатмоқда

76. Огоҳлантириш. Лукман жуда қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди

75. Ўзгариш. Рубен Лофтус-Чикнинг ўрнига Абубакар Камара майдонга тушди

68. Ўзгариш:  Трент Александер-Арнолд ўрнига Неко Уильямс майдонга тушди

67. «Фулхем» футболчилари навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди,бироқ тўп бироз ноаниқ кетди

65. «Ливерпуль» футболчилари иккинчи бўлимга тўлиқ устунликка эришмоқда. Бироқ ҳозирча барчаси бефойда

61. УХХХХХ. Хендерсон Ареола билан бирга-бир чиқиб борди, бу сафар мезбонлар дарвозабонидан супер ҳаракат!

54. ЗАРБААА. Жонес жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба йўллади, бироқ тўп тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди

47. ЗАРБАААА. САЛАХ... Мисрликнинг кучли зарбасини Ареола қайтариб юборди

46. САААААЛ ҚОЛДИИИИ. Мезбонлар иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида яхши ҳужум ташкил қилди, бу сафар ҳам Алиссон жамоасини қутқармоқда.

46. Ўзгариш. Клопп иккинчи бўлимнинг бошида ўзгариш қилди. Минамино майдонга тушди, У Матипнинг алиштирди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ !

Биринчи бўлим якунланди . Меҳмонлар мураббийи шошиб кийим алиштириш хонасига югуриб кетмоқда..

Ҳакам биринчи бўлимга уч дақиа қўшиб берди

44. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Муҳаммад Салах жарима майдончасининг ичида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба йўллади, бироқ бироз зарбага аниқлик етишмади

41. УХХХХ, Ниҳоят меҳмонларда яхши имконият. Қанотдан узатилган тўпни Мане боши билан дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди, бироқ ноаниқ

40. ЗАРБАААА. Кавалейру бугунги учрашувда жуда фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади.

35. «Ливерпуль» футболчилари биринчи бўлимнинг 35 дақиқасида давомида битта ҳам тайинли ҳужум ташкил қилмади

31. Огоҳлантириш. Жонес ҳакам томонидан огоҳлантирилди

Бобби Рид  жарима майдончасининг ичидан кучли зарба йўллади, бу сафар бразилиялик дарвозабон ҳеч нима қила олмади

25. ГООООООООООООЛ. Бобби Рид  ҳисобни очди

25. ЗАРБАААААА.  Лукман жарима майдончасининг ёнгинасидан кучли зарба йўллади, кучли ва аниқ зарбасини Алиссон қайтарди

23. Мезбонларда навбатдаги бурчак зарбаси. Бурчакдан узатилган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди

19. Огоҳлантириш. Учрашувдаги илк сариқ карточани мезбонлар сардори Андерсенга насиб қилди

19. Пенальти берилмади, ҳакамлар тоза ўйин деб ҳисоблади

16. ВАР. Меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин....

14. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Мезбонлардан навбатдаги супер ҳужум. Кавалейру жарима майдончасига кириб борди ва кучли зарба йўллади, бироқ бу сафар ҳам Алиссон жамоадошларининг жонига оро кирди.

10. Дастлабки дақиқаларда «Фулхэм» футболчиларининг ҳужумларидан сўнг меҳмонлар ҳам аста секинлик билан рақиб жамоанинг майдончасига яқинлашиб боришмоқда.

4. ЗАРБАААА. Кавалейру Алиссон билан бирга бир чиқди ва кучли зарбаа йўллади, бироқ бразилиялик дарвозабон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

2. ЗАРБААА. Лемина кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ !


Папа Буба Диопнинг вафоти сабабли жамоалар бир дақиқалик сукут билан учрашувни бошлашди 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика