UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  22 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

АПЛ: Чемпионлик пойгаси: “Челси” Янгиликлар

АПЛ: Чемпионлик пойгаси: “Челси”

Англия Премьер-лигаси финиш чизиғига яқинлашиб боряпти ва чемпионлик учун кураш ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурган.
Айнан мана шу вазиятда жамоалар имкониятини алоҳида таҳлил қилишни бошлагандик ва кеча “Ливерпуль”га тўхталгандик. Бугун эса “Челси” ҳақида гаплашамиз.

"Челси" (34 ўйиндан сўнг 75 очко)




Чемпионатдаги қолган учрашувлари: “Сандерленд” (уйда), “Ливерпуль” (сафарда), “Норвич” (уйда), “Кардифф” (сафарада)

Мавсум аввалиданоқ “аристократлар” чемпионлик учун асосий давогар ҳисобланишганди. Чемпионат давомида бу фаворитлик “Манчестер Сити”га ўтгандек ҳам бўлди. Бироқ тажрибали мутахассислар барибир Моуриньо жамоасини ғолиблик учун асосий давогар ҳисоблашда давом этаверишди.

 Масалан Алан Ширер ва Алан Хансенлар апрелга қадар ҳам “Челси” чемпион бўлишини таъкидлашаётганди. The Telegraph журналисти Генри Уинтер нима учун у ва бошқалар Лондон жамоасини соврин учун фаворит деб ҳисоблашини биргина гап билан тушунтириб берди: “Уларда Моуриньо бор, у эса Премьер-лигадаги энг кучли мутахассис”.



Умуман олганда ҳаммаси Жозенинг режасидагидек кетаётгандек эди. Бироқ “Астон Вилла” ва “Кристал Пэлас”га қарши иккита сафар ўйинидаги мағлубиятлар бу режани издан чиқишига олиб келди. Шундан кейин кўпчилик Моуриньо жамоасини шохсупага номзодлар рўйхатидан ўчириб ташлашга шошилди. Бироқ бироз муддат ўтиб уларнинг рақобатчилари ҳам очко йўқотди ва ҳали ҳеч нарса ҳал бўлиб улгурмагани маълум бўлди.

Энди “кўклар” чемпион бўлиши учун қолган тўртта ўйинда ҳам ғалаба қозониши кифоя. Ўз уйида бўладиган “Сандерленд” ва “Норвич”га қарши ўйинларда бу иш уддаланиши кўп ҳам шубҳалантирмайди. Элитада жон сақлаб қолишга уринаётган “Кардифф”га қарши сафардаги ўйин қийинроқ кечиши мумкин. Бироқ Моуриньо чемпионатда сўнгги поғоналардан биридаги клуб уни совриндан айиришига йўл қўймаса керак.

Шубҳасиз энг муҳим “жанг” — “Энфилд”даги тўқнашув бўлади. Бу ўйинни ҳеч иккиланмай чемпионат финали, дея аташ мумкин. “Ливерпуль”дан фарқли ўлароқ “Челси”ни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтиради. Лондонликлар ҳимояси чемпионатдаги энг кучлиларидан бири. Аммо рақиб сафида лиганинг энг кучли ҳужумчилари тўп суришини унутмаслик лозим. Моуриньо шогирдлари қарши ҳужумлар ёрдамида юзага келтирадиган вазиятларидан максимал даражада фойдаланишлари лозим бўлади.



“Челси” — тўғридан-тўғри чемпионлик учун рақиблар билан ўзаро ўйинларда мағлубиятга учрамаган топ-гуруҳнинг ягона вакили. Бироқ “Энфилд”да уларни ҳақиқий синов кутиб турибди.

Бу ўйиннинг ўйланганидан ҳам қийинроқ ўтишини учрашув Чемпионлар Лигасида “Атлетико”га қарши икки ўйин орасида бўлиб ўтиши ҳам таъминлаб беради. Жозеда Еврокубокларда иштирок эта олмайдиган заҳира ҳам мавжуд. Улар Муҳаммад Салоҳ ва Неманья Матичлардан иборат.

Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам “кўк”ларга бу ўйинда омаднинг кулиб боқиши ҳам жуда муҳим. Мавсум давомида айнан омад улардан бир неча бора юз ўгириб улгурди. Шундай бўлса-да “Челси” кўпчилик аналитиклар тахминини оқлаб, чемпион бўлиб кетса, бу кўп ҳам кутилмаган ҳолат бўлмайди.

Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика