UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  15 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1

Анзур Исмоилов: "Мен доим ишонч билан гапираман. Австралияга ютқазмаймиз" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Мен доим ишонч билан гапираман. Австралияга ютқазмаймиз"

Ўзбекистон терма жамоаси учун Осиё Кубогида масъулиятли палла яқинлашмоқда.

Илк турда Сурия билан дуранг ўйнаган вакилларимиз иккинчи турда Ҳиндистондан устун келишди. Лекин бу билан ҳали гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал қилингани йўқ. Гарчи Австралия билан ўйинда бизни дуранг натижа қониқтирсада аввалги аламли мағлубиятлар учун реванш олиш ҳисси юқори. Мазкур учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси билан 3та Осиё Кубоги ҳавосини кўрган, тажрибали собиқ ҳимоячи Анзур Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан 2 хил рақибга қарши турли натижа ва ўйин кўрсатди. Бу учрашувларни бир-бири билан таққослайдиган бўлсак, собиқ футболчи сифатида қандай таассуротлар олдингиз?

- Айтишим мумкинки, бизнинг йигитлар яхши ўйин кўрсатишмоқда. Ҳиндистон билан ўйинда мураббийлар штаби футболчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб ўзгаришлар қилишди ва бу сезилди. Аббос Файзуллаев яна очилди. Қолганлар ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Терма жамоамиз гуруҳдан чиқади ва совринли ўринлардан бирини эгаллайди, деган умиддаман.

- Сурия билан ўйинндан сўнг ҳавотирлар бор эди. Ҳиндистон фонида эса кучли кўринганимиз аниқ. Австралия билан қандай ўйин кутяпсиз?

- Сурия азалдан принципиал рақиб бўлиб келган. Куперни биламан, асосий мақсади гол ўтказмаслик. Келинг, терма жамоамизни ўша ўйинини кечирайлик, чунки барибир ҳаяжон, саросима деган нарса бўлади. Ҳиндистон билан ўйиндан сўнг футболчилар ўзларига ишончни ҳис қилишди, деб ўйлайман. Ўйиндан-ўйинга янада очилиб боришади. 

- Австралия кучли рақиб. Лекин уларнинг Жаҳон чемпионатида ўйнаган таркибидан аксарият футболчилар, юлдузлар йўқ. Жамоа сифатида ўз кучимизни кўрсата оламизми? 

- Австралия жисмонан бақувват, югурадиган ва курашга киришадиган футболчиларга эга. Лекин бизда ҳам ҳар бир чизиғимизда кучли футболчилар жамланган. Фикримча, катта фарқ кузатилмайди. Аммо таркибимизда йўқотишлар борлигини унутмаслик керак. Ҳусниддин Алиқулов, Хожиакбар Алижонов жароҳат сабаб ёрдам бера олмайди. Бу ўйинда йигитларга ишонаман. Мен доим ишонч билан гапираман. Австралияга ютқазмаймиз. 

- Гарчи дуранг кейинги босқичга чиқишимиз учун етарли бўлсада Австралия билан ҳисоб-китобимиз бор. Мана шу факторни руҳий томонлама қанчалик таъсири бор?

- Австралияни олдин ютмаганмиз. Бу аввал бизнинг авлод ўйнаган кучли Австралия эмас. Ўша пайтда Видука, Кьюэлл, Кэхилл, Брешиано каби юлдузлари бўлар эди. Ҳозир таркиби ўзгарган. Умуман олганда ўйнаса бўладиган рақиб. 

- Ироқ Японияни ютди, Иордания Корея билан дуранг ўйнади. Бу биз учун яхшигина қўнғироқ эмасми?

- Ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Япониянинг мағлубияти очиғи ҳайрон қолдирди. Ироқ курашувчан жамоа. Иорданиячи? Олдиндан кучли терма жамоа бўлган. Улар ҳам шунчаки майдонга чиқмайди. 

- Гуруҳдан чиққан тақдиримизда қайси босқичга етиб боришимизни тахмин қиласиз?

- Кучли учликда бўламиз. Бу футболчиларга қараб, бемалол совринли ўринларни эгаллаймиз, дея оламан. Таркибимизда легионерлар ҳам ҳеч кимдан қолишмайди. Терма жамоамизга омад тилайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика