UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Анваржон Ғофуров:"Насиб қилса, "Нефтчи" келаси йил чемпион бўлади" Янгиликлар

Анваржон Ғофуров:"Насиб қилса, "Нефтчи" келаси йил чемпион бўлади"

Тажрибали химоячи Анваржон Ғофуров мавсум якулари бўйича "Нефтчи" клуби матбуот хизматига интервью берди.

-Анваржон якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз?

-Авваламбор ассалому алайкум! Мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мавсум биз учун ўтган йилгидан кўра анча қизиқарли ўтди. Олдимизга катта мақсадларни қўйиб, шу мақсадлар йўлида курашдик. Афсуски, керакли ўйинларда дурангларимиз кўпайиб кетди. Мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам медалларни қўлга киритиш учун имкон пайдо бўлганди. Лекин бундан фойдалана олмадик. Ишонаманки, келаси мавсумда барча имкониятларни ишга солган ҳолда чемпионликни қўлга киритамиз. 

-Аввалги мавсумларда сизни марказда ҳам ҳаракат қилганингизга гувоҳ бўлганмиз. Ҳозирда марказий ҳимоячи ролини ҳам аъло даражада уддалаябсиз. Буларга сабаб деб нималарни айта оласиз?

-Тўғри айтасиз, олдинги мавсумларда таянч ярим ҳимоя ва марказий ярим ҳимоячи сифатида тўп сурганман. Виталий Григорьевич ҳозирда марказий ҳимоя чизиғидаги ҳаракатларимдан қониқяпти. Қолаверса, ўзимга ҳам айнан ушбу позицияда ўйнаш қулай ҳисобланади. Лекин жамоамиз манфаати учун ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёрман.

-Жамоамиз сафида янги мавсумда ҳам тўп сурасиз. Шартномани имзолаётганда нималарни ҳисобга олдингиз?

-Шартномани узайтирганимда жамоа ўз олдига юксак мақсадларни қўйганидан  хурсандман. Насиб қилса чемпионликни янги мавсумда қўлга киритамиз ва шу мақсад йўлида худо хоҳласа ҳаракат қиламиз.

-Жамоамизнинг бу йилги ютуқларига асосий сабаб деб нималарни кўрсатган бўлардингиз?

-Асосий сабаблардан, "Нефтчи" битта оила бўла олди ва  мураббийларнинг барча  кўрсатмаларини тўғри бажара олди, деб ўйлайман. Бундан ташқарида клуб рахбарияти ҳам мавсум давомида бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва шу билан бирга мухлислар далдаси ҳам бизга катта ёрдам берди, деб ўйлайман.

- Якунланган мавсумдаги энг эсда қоларли учрашувлар ҳақида гапирсаниз

-Якунланган мавсумдаги энг эсимда қолган ўйинлардан бири бу "Насаф" жамоасига қарши "Истиқлол" стадионидаги учрашувдир. Шу куни ўйин ўта шиддатли кечган эди. Аввал гол уриб ҳисобни очдик, кейин эса ўз дарвозамиздан тўпни ўтказиб юбордик.Сўнгги дақиқалардаги киритган голимиз эса жамоа учун ғалабани тақдим этганди. 

-Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

-Янги мавсумга янада яхшироқ тайёргарлик кўрган ҳолда, ўтган мавсумдаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.Мақсадимиз жиддий. Худо хоҳласа чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Шунингдек, жамоамиз мухлисларидан янги мавсумда ҳам бу йилгидек  қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлар эдим. Уларнинг қизғин қўллаб-қувватлашлари орқали худо хоҳласа мақсадга эришамиз.

-Ўтган мавсумда сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлди?

-Ҳамма жамоада ўзига яраша кучли футболчилар бор. Кимнидир алоҳида кўрсатиб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика