UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  9 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  13 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  14 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  1 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  15 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  10 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   44 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  9 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  62

Анвар Солиев: “Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди” Янгиликлар

Анвар Солиев: “Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди”

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” клуби спорт директори Анвар Солиев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди:

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз олтита ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди. Гарчи бугунги учрашувда ғалабани қўлга киритган бўлсакда, натижа бизни қониқтирмади. Ютуқсиз серияни барҳам берганимиз хурсанд қилган бўлсада, мухлисларимиз қаршисида керакли ҳисобни қайд этиб кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалай олмадик. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда биринчи давранинг қолган учта учрашувига муносиб тарзда тайёргарлик кўриб, ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўртада юзага келадиган кичик танаффусда ўйинларимизни таҳлил қилиб, биринчи даврани муносиб тарзда якунлаш борасида бош қотирамиз.

- Жамоани кейинги босқичга чиқиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Жамоамизни кейинги босқичга чиқишига гол етишмади. Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди. Футболчиларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, булардан фойдалана олмадик. Аъзам Алиев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Жабборовларда яхшигина вазиятлар юзага келган бўлсада мақсадга эриша олмадик. Ҳужумчиларимиз бироз оқсашмоқда. Шу сабабли, вазифани бажара олмадик.

- Рақиб ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- “Нефтчи” жамоасини ҳимояга жиддий тарзда эътибор қаратиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга интилишларини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда баҳсга ҳозирлик кўргандик. Аммо, юқорида айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди. Бугун рақибга қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди деб ўйлайман. Фарғоналикларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика