Анвар Солиев "Нефтчи"да иш бошлади

Narzulla Saydullayev
17 янв 2021, 13:00
Барчамизга ўзининг "Пахтакор", "Навбаҳор", "Бунёдкор" жамоалари ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали яхши танилган футболчи Анвар Солиев "Нефтчи"да иш бошлади.

Солиев бунгача Илҳом Мўминжонов билан биргаликда "Пахтакор" ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий, "Навбаҳор" ва "Сурхон" клубларида маслаҳатчи мураббий бўлиб бирга ишлаган.

Анвар Солиев Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.



Шу ўринда "Нефтчи" жамоаси тайёргарликнинг Тошкентдаги биринчи босқичини якунлади ва жамоа аъзолари Фарғонага қайтиб келишди. Мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичи Фарғонада давом эттирилади.

Жамоага янги футболчиларининг келиб қўшилиши ва кўрикдан ўтиши давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›