

Грузиялик мураббийларнинг ўз режалари бўлгани учун кўп йиллардан бери клубда ишлаб келган мураббий академияга ўтказилди. Асосий таркибда дарвозабонлар билан хорижлик мутахассис ишлаши кутилаяпти.
Анвар Рашидов ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб бормоқда.



