UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  0 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  4 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  30 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Анвар Рашидов: “Рибкин машғулотларда жуда зўр ишламоқда, лекин...” Янгиликлар

Анвар Рашидов: “Рибкин машғулотларда жуда зўр ишламоқда, лекин...”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Иордания термасини қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан мутахассислар фикри билан қизиқдик.
Ўз вақтида миллий терма жамоамизда дарвозбонлар билан ишлаган Анвар Рашидовни мухлислар яхши билишса керак, у киши бугунги кунда асосан “Пахтакор”да фаолият юритиб келмоқда. Унинг шогирди бўлмиш Никита Рибкин ҳам миллий терма жамоага таклиф этилган. Мураббий билан суҳбатлашганимизда, асосан миллий терма жамоа посбонлари ҳақида тўхталиб ўтди.

- Ўзим дарвозабонлар билан ишловчи мураббий бўлгани сабабли ҳам, кўпроқ голкиперлар тўғрисида тўхталиб ўтсам мақсадга мувофиқдир. Элдор Суюнов, Никита Рибкин ва Игнатий Нестеров чақирув олганини яхши биламан. Дастлаб ўзимнинг бугунги кундаги шогирдим Рибкин ҳақида тўхталадиган бўлсам, у машғулотларда жуда қойиллатиб ишлайди. Лекин ўйин келганда Никитага нимадир етишмайди. Гапимга ишонинг, машғулотда уни ишлаганини кўрган одам, нега бу посбон ўйинга тушмайди деб юборади. Аввало унга миллий терма жамоада омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Лекин Рибкинда ўйинни ўқий олиш хусусияти жуда паст. Машғулот бошқа ўйин бошқа. Ёшлар лигасида Рибкинни бир неча маротаба синаб кўряпмиз. 2-3та вазиятларда ўзини кўрсатса, кетидан 2та гол ўтказиб юборган пайтлар ҳам бўляпти. Мен унга ҳар сафар айтаман, ўтказиб юборилган голларда барибир дарвозабон айбдор бўлади деб. Аслида ҳам шундай-да. Тасаввур қилинг жамоа 5та гол ўтказиб юборди. Унинг бирортасида дарвозабоннинг айби йўқ дейишади. Кечирасизу, қандай қилиб 5та тўпдан кейин ҳам посбоннинг сира хатоси бўлмаса.

- Рибкин ҳақида фикрларимни давом эттирадиган бўлсам, у ёшлигида маҳаллада футбол ўйнамаган экан. Лобанов эса кўча футболидан чиққан. Бу билиниб туради. Никитада тўп билан ишлашда ҳам кўп хатолар учраб туради. Унинг тўп билан ишлаш маҳоратини ошириш мақсадида машғулот чоғида умумий гуруҳга қўшиб юборган холда, ишлатамиз. Шунда ҳам оддий хатоларга йўл қўяди. Билишимча бугунги ўйинда у захира посбони вазифасини ўтайди. Кейин Осиё ўйинларига ҳам кетадиган рўйхатдан ўрин олган. Кунора Рибкин билан гаплашиб турамиз ва унга керакли маслаҳатлар бериб тураман.

- “Насаф” посбони Элдор Суюнов билан ҳеч бирга ишламаганим учун унинг қандайлигини тўлиқ билмайман. Лекин сиртдан кузатиш имконияти бўлмоқда. “Насаф”га қарши ўтказган баҳсларимизда Суюнов жуда илиқ таассурот қолдирганди. Шубҳасиз терма жамоага муносиб номзод.

- Игнатий Нестеров билан илгари “Пахтакор” ва миллий терма жамоада бирга ишлаганим сабабли уни жуда яхши биламан. Машғулотлардан кейин ҳам қўшимча равишда жуда кўп ишларди. Айнан ушбу меҳнатлари эвазига шу даражага чиқди. Лекин билишимча Нестеров ўз устида ишлашни бироз сусайтириб юборган. Балки ёш ўтиб бораётгани сари, футболчида шундай холат кечаётгандир. Лекин мухлислар Игнатни жуда яхши билади.

- Миллий терма жамоада ёшартириш жараёни кетмоқда. Элдор Суюновга муносиб рақобатчи сифатида қайси ёш посбонни кўрсата оласиз?
- Бугунги кунда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилаётган Абдумавлон Абдужалиловни менга жуда кўп мақташди. Аслида у ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли. Яқинда терма жамоага таклиф этишганди. Шунда билишимча мураббийларда илиқ таассурот қолдирган. Абдумавлонни ўзини ҳам куни-кеча тўсатдан учратиб қолдим. Аввалгидек эмас, балки бўйи чўзилиб анчагина ўсишга эришган. Шу боис Абдужалиловни яна ўзимизга қайтариб олмоқчи бўлмоқдамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика