UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  205 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Анвар Рашидов: “Динамо” таркибидаги Деметрадзенинг ўйини ёқди” Янгиликлар

Анвар Рашидов: “Динамо” таркибидаги Деметрадзенинг ўйини ёқди”

Хабарингиз бўлса керак, кеча Тошкентда фахрийлар ўртасида ўртоқлик учрашув бўлиб ўтди.

Унда “Пахтакор” фахрийлар жамоаси Грузиянинг “Динамо” фахрийларини қабул қилди. Ўйин жагавор дуранг (4:4) ҳисобида якун топди. Шу куни “Пахтакор” дарвозасини бир тайм қўриқлаган Анвар Рашидов ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда “Пахтакор”нинг дарвозабонлар мураббийи бўлмиш, Рашидов ўз ўрнини Алексей Рошинга бўшатиб берди. Биз эса Анвар ака баҳс ҳақида суҳбатлашдик.

- Анвар ака, тбилисиликлар қарши ўйинда дуранг қайд этилди. 4:4 ҳисоби ўйинга мос бўлдими?

- Очиғини айтганда, бу каби фахрийлар баҳси кўпинча дуранг билан якун топади. Тўғри, ҳеч ким майдонга чиқаётиб, мағлуб бўламиз ёки дуранг қайд этамиз деб чиқмайди. Лекин шунга мос равишда ўйин кечади. Демоқчиманки натижа биринчи ўринга чиқмайди. Шу боис ҳотиржам тарзда дўстона учрашув бўлади. 

- Рақиб жамоа ҳақида нима дейсиз?

- “Динамо” яхши жамоа экан. Таркибидаги ўйинчиларнинг кўпи нисбатан ёш. Биздаги ўйинчилар эса каттароқ. Шунинг учун тбилисиликлар енгилроқ ўйнагандек туюлди. Асосийси грузияликлар Тошкентдан хурсандчилик билан қайтиб кетишди. Қолаверса улар жавоб учрашувига таклиф этди. Бу қачон бўлиши эса менга қоронғу. 

- Жамоадошларингиздан кимлар ажралиб турди?

- Ҳимояда Ашурматов – Магометов жуфтлиги яхши ўйин кўрсатди. Бахтиёр ёш бўлгани учун кўп вазиятларда чаққон ҳаракат қила олди. Қолаверса Нўъмон Ҳасанов, Мурод Алиев, Миржалол Қосимов, Игорь Шквиринни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. 

- Меҳмонларданчи?

- Шубҳасиз Георгий Деметрадзени айтаман. Ўз вақтида “Динамо” (Киев)да ҳам ўйнаган экан. Ўйин давомида жамоадошларига нисбатан фаоллик кўрсатди. 

- “Пахтакор” фахрийлар жамоаси бошқа кунлари ҳам йиғилиб, машғулот ўтказиб турадими ёки...

- Таркибимиздаги собиқ футболчиларнинг кўпчилигини мавсум давомида иши кўп бўлади. Шу боис асосан ўйин кунлари йиғиламиз. Лекин ҳар биримиз ўз шароитимиздан келиб чиқиб, фахрийлар учрашувида қатнашиб келмоқдамиз. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика