UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  35 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  2 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

Анвар Ражабов ҳозир қаерда? Янгиликлар

Анвар Ражабов ҳозир қаерда?

Теглар :  Анвар Ражабов
Сўнгги йилларда бухоролик ҳужумчи Анвар Ражабовнинг фаолиятида кескин пасайиш юз берди.

Ўз вақтида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, мухлисларнинг эътиборини тортган маҳоратли ҳужумчини ўтган мавсум ҳеч бир жамоа сафида кўрмадик. Айни дамда ҳам Анвар бирор-бир клуб таркибида кўриниш бераётгани йўқ. Хўш, бунга нима сабаб? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Ражабов билан суҳбатлашдик.

- Анвар, сўнгги йилларда сизни ҳеч бир жамоа сафида кўрмаяпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ростини айтсам, жарохатлар мени қийнаб қўйди. Ўтган йили майдон ташқарисида юрдим. Сабаби қишки ўқув-йиғин машғулотларида кутилмаганда жарохатга йўлиқиб, сафдан чиққандим. Сўнгра малакали шифокорлар кўригида бўлиб, якунда оёғимни операция қилдиришга мажбур бўлдим.

- Операция жараёни кўнгилдагидек ўтдими?
- Аввалига Тошкентдаги малакали шифокорлар ёрдамида операция қилдирдим. Сўнгра Россияга бориб, Москва шаҳрида яна бир бор операция столига ётишга мажбур бўлдим. Худога шукур ҳозир аҳволим анча яхши.

- Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, мажбурий равишда майдон ташқарисида юриш сизга руҳан ўз таъсирини ўтказаётган бўлса керак?
- Эх, нимасини айтасиз. Кеча футбол ўйнаб юрган киши бугун ўйиндан ташқари холатда қолиб кетса жуда аламли бўларкан. Ҳеч бир футболчи жарохатга йўлиқишдан кафолатланмаган. Пешонамда шу бор эканки, бўлди. Тақдирдан қочиб кутилиб бўлмайди, ахир.

- Сизни энди яна қачон яшил майдонда кўришимиз мумкин?
- Насиб қилса феврал ойидан тикланиш машғулотларини олиб бораман. Аста-секин югуриб, аввалги спорт формамни тиклаб боришга харакат қиламан. Футбол ўйнашни жуда соғинганман ва иштиёқим баланд. Насиб қилса ҳаммаси мен учун кўнгилдагидек кечади.

- Ҳозирда супер лига клублари селекция ишларини олиб бормоқда ва ҳар бир жамоа деярли ўз таркибини шакллантириб олишга улгурди. Жарохатдан тўлиқ фориғ бўлганингиздан сўнг жамоа топиш ҳам осон бўлмаслиги турган гап. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта, бугунги кунда ҳар бир жамоага тайёр ўйинчи керак. Жарохатдан чиққан футболчини таклиф этиши қийин масала бўлади. Лекин умид қиламанки, иккинчи даврадан ўз жамоамни топиб оламан ва аввалгидек ўйнаб кетишимга ишонаман.

- Собиқ жамоангиз “Бухоро” клубида юз бераётган ўзгаришларни кузатиб бораётган бўлсангиз керак?
- Ҳа. Ўзим Бухоро фарзандиман. Бу жамоада озми-кўпми ўйнаб, футболчи сифатида ўсдим. Шундай экан жамоанинг фаолиятига бефарқ эмасман. Таркибда бўлаётган ўзгаришларни кузатиб бормоқдаман. Жамоада ўйнаб келаётган дўстларим билан кун-ора гаплашиб турамиз. Бу йил “Бухоро” ўз таркибини янада кучайтириб олишга эришди. Албатта бундай жангавор таркиб билан чемпионатда совринли ўринлар учун бемалол курашиш мумкин. Ўйлайманки бу йил шундай ҳам бўлади ва чемпионатимизнинг етакчи клублари бўлмиш, “Локомотив” ва “Пахтакор” сингари жамоалари билан бемалол рақобат қила олади.

- Бош мураббий билан гаплашиб турасизми?    
- Улуғбек Бақоев билан муносабатим ёмон эмас. Бу мураббий ўтган йили мураббийликдаги дебют мавсумини ўтказди. Ҳамма кўрди – яхши натижа қайд этди. Бақоев ва “Бухоро”нинг келгуси фаолиятига омад тилайман.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика