UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  31 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  1 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  28

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу ютуқ билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз" Янгиликлар

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу ютуқ билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг "Бунёдкор"-"Истиқлол" жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган Анвар Ҳожимирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу йилги мусобақа кўтаринки руҳда ўтди деб ўйлайман. Турнир давомида "Бухоро", "Турон", "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" каби кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Биринчи ўринни мақсад қилган эдик, афсус финал баҳсида омадимиз чопмади. Умумий холатда айтадиган бўлсак бу турнирдаги иштирокимиз ёмон чиқмади. Мусобақа давомида кўрдик, яна ўз устимизда ишлашимиз зарур экан. Насиб бўлса янги мавсумда ПРО-Лигада ғолиб чиқиб Суперлига йўлланмасига эга чиқмоқчимиз. 

Мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганим менга қўшимча иштиёқ беради. Лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Ўз устимизда янада кўпроқ ишлаб, ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз" - дейди Анвар Ҳожимирзаев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика