UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  11 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  20 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2

Анвар Бердиев: "Ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилдик"

Про лига 19-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлишини олдиндан билган эдик. Мазкур учрашувга кўпроқ ёш футболчиларни олиб келдик. Чунки қуйи тўртликда ўз мақсадимизга эришганимиздан сўнг ёшларга имкон беришни бошладик. Таркибимизда етти нафар 2001-2002 йилда туғилган футболчилар бор эди. Бу ёш футболчиларга мактаб ва дарс вазифасини ўтайди. "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Шароитларимиз яхши. Юқори тўртликка киришимиз учун тўплар нисбатига кўра "Динамо"дан ортда қолдик. Қайсидир маънода мотивация футболчига керак. Клубимиз раҳбарлари билан келишиб U18 жамоамиздаги ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилишга қарор қилдик. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Майдонга чиқдими ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифани бажариши керак. Бошқа томондан қуйи тўртликда биринчи ўринни банд қилганимиз футболчиларга хотиржамлик берди. Кўрамиз ишлашда давом этамиз. Футболчилар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Мавсум якунлангач кейинги йилга тайёргарликни бошлаймиз",- дейди Анвар Бердиев.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика