UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  9 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман"

Бир оз аввал сайтимизда шу кунга қадар "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Анвар Бердиев эндиликда Бухоро вилоятининг "Бухоро" клубида фаолият юритиши ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Сайтимиз мухбири мураббий билан боғланиб мазкур масалага ойдинлик киритган, "Бухоро" клубига ўтаётгани ҳақида Бердиев томонидан тасдиқланганди. Билишимизча, Анвар Бердиев "Бухоро" бош мураббий сифатида эмас, балки жамоанинг бош мураббийи Даврон Файзиевга яқиндан ёрдам бериш учун бормоқда. Қуйида мураббий билан ташкил этилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Анвар ака, бизга етиб келган маълумотларга кўра, эндиликда "Бухоро" жамоасида фаолият юритар экансиз, бу ростми?

- Ҳа, тўғри. "Бухоро" клубидан менга таклиф бўлди ва узоқ вақт ўйлаб кўрган холда ушбу таклифни қабул қилдим.

- Айтингчи, "Истиқлол"дан кетиб "Бухоро"га ўтишингизнинг сабаби нима?

- Тўғрисини айтганда, "Бухоро" жамоасидан тушган таклифни туғилиб ўсган юртимга яқинроқ бўлиш учун қабул қилдим. Бу борада оилам билан маслаҳатлашиб шу қарорга келдик.

- "Бухоро" клубига бош мураббий сифатида бораяпсизми?

- Йўқ, бу жамоага ёрдамчи мураббий сифатида кетаяпман. Айни дамда жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев ҳисобланади. У инсонни яхши биламан, бир-биримизни яхши тушунамиз. Биргаликда ишлаб насиб бўлса янги мавсум якунида "Бухоро"ни Суперлигага қайтармоқчимиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика