UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  3 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  16 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Анвар Бердиев бутсаларини михга илди Янгиликлар

Анвар Бердиев бутсаларини михга илди

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчларидан бири бўлган Анвар Бердиев нихоят футболчилик фаолиятини якунлади.

41 ёшли Бердиев жорий мавсум ҳам яшил майдонда кўриниш бераётганди. У ПРО-Лига вакили “Истиқлол” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсумнинг биринчи қисми якунига етгач, Анвар Бердиев бутсаларини михга илишга қарор қилди. Сабаби унга “Истиқлол” раҳбарияти томонидан мураббийлар штабига ўтиш таклифи бўлганди. Собиқ ҳужумчи ҳеч иккиланиб ўтирмасдан, миллионлар ўйинидаги янги саҳифасини очишни маъқул топди.

Чунки “Истиқлол”ни Бердиевга яхши таниш бўлган Сергей Лебедев бошқариб келаётганидан хабарингиз бор. Ушбу собиқ футболчилар ўз вақтида “Нефтчи” жамоасининг олтин даврларида яшил майдонда бирга харакат қилишганди. Шу боис бўлса керак, Лебедев ҳам мураббий сифатида ёнида Бердиевдек собиқ футболчининг борлиги зарар қилмаслигини тушуниб етган. Бунгача Сергей Элфератовичга мураббийлар штабида дарвозабонлар устози Баҳодир Шамшиддиновнинг бир ўзи ёрдам бериб келаётганди. Эндиликда уларнинг қаторига Бердиев ҳам қўшилди. Айтиш лозимки, Анвар Бердиев “С” мураббийлик лицензиясига эга.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика