UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  20 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  72 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Қизиқарли ва қийин учрашув бўлди. Жамоамиз қайтадан шаклланганида айтиб ўтгандим, мусобақада осон учрашув бўлмайди. Барча жамоалар ҳар бир очко учун жон-жаҳди билан кураш олиб боришади. Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

Бизга қийинчилик туғдирган яна бир холат қолдирилган учрашувлар эвазига тиғиз тақвимга дуч келдик. Футболчиларимизга бугун кўрсатган ўйинлари миннатдорчилик билдираман. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг руҳан тикланиб майдонда ўз ўйинини намойиш этиш осон иш эмас. Шуни ҳис қилган холда йигитлар билан бугунги беллашувга тайёргарлик кўрдик. Қийин ўйин бўлди, якунда ғалаба қозондик. "Хоразм" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.

- Ҳозир мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган "Динамо" билан 2 очколик фарқ бор. Нима деб ўйлайсиз, "Истиқлол" юқори тўртликка чиқа оладими?

- Энди футболда олдиндан бирон нарсани айтиб бўлмайди. Имконият борми, охиригача ҳаракат қиламиз, курашамиз. Юқори тўртликка чиқишимиз рақиблар томонидан қайд этиладиган натижага ҳам боғлиқ. Навбатдаги "Оқ-тепа"га қарши ўйин ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Бу ўйинга ҳам астойдил тайёргарлик кўрамиз ва биз учун ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика