UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  2 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  5 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  12 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда

Эшитишимизга қараганда яқинда фаолияти тугатилган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Про лигадаги иштирокини давом эттиришга яқин турибди.

Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида жамоа мураббийи Анвар Бердиевга юзландик.

"Ҳа, клуб тикланмоқда. Кўп футболчилар кетишди. Қолганлар билан ўйнаймиз. "Истиқлол"ни тикланиши ҳақидаги хабар қувонтирди. Мавсумни жамоада қолган футболчилар билан давом эттирамиз. Бошқа иложимиз йўқ.

Бугун барчаси ҳал бўлди. Эндиликда уй ўйинларини "Истиқлол" стадионида ўтказамиз. Бугун жамоа билан йиғилишни бошладик. Лекин, кетиб қолганлар яхши бўлмади. Етти нафар асосий таркиб футболчиларимиз тарк этишди. Энди қолганлар ва ёш футболчиларимиз билан ўйнашимизга тўғри келади. Ҳомийлик? Ўзимизнинг клубнинг ҳомийлари молиялаштиришда давом этадиган бўлишди. Клубни тиклангани руҳий жиҳатдан мотивация бериши тайин. Лекин, бизга бўлажак ўйинларда осон бўлмайди. Етакчи футболчиларимизсиз қийин бўлади.

Мураббийлар штабида менга дарвозабонлар мураббийи Баҳодир ака Шамшиддинов ёрдам берадилар. Биласиз, Сергей Лебедов "Нефтчи" жамоасига қайтди. Шунинг учун жамоани мен ва Баҳодир ака ўйинларга тайёрлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб вилоят ҳокимимизга ва ҳомийларимизга миннтадорчилик билдириб қоламан",- дейди Анвар Бердиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика