UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  1 17:33"Дибба" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  0 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  21 16:17"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  8 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  3 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  12 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  5 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  18 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди” Янгиликлар

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз керак эди. 6 очколик ўйин бўлди. Унутмаслик керак, “Қўқон-1912” ҳам яхши шаклланган жамоа. Суперлига вазифаси қўйилган клуб.

Ўйин борасида айтсам, кўпроқ ҳужум қилдик, омад етишмаган вазият бўлди. Гувоҳи бўлдинглар, тўп 2 марта тўсинга тегди. Футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Муҳриддин Зоиров захирадан тушди ва кўпроқ ортга қайтиб ўйнагандек кўринди. Бунинг сабаби нимада? 

- Муҳриддин Зоировдан кўпроқ иккинчи ҳужумчи ўрнида фойдаланаяпмиз. Зоиров бугун майдонга чиқиб, жамоа ўйинини кучайтирди. Ўзларинг кўрдинглар, кўплаб вазиятларда тўп дарвозага кирмади.

- Асадбек Саитхонов яхши ўйнаётгандек эди. Унинг алмаштирилишига сабаб нимада?

- Саитхонов яхши футболчи. Унутмаслик керак, у ҳар доим асосий таркибда ўйнаб келаяпти. Унда ҳам чарчоқ аломатлари кўринди. 

- “Шўртан” ўйиннинг 12-дақиқасида тезкор гол ўтказиб юборди. Бу вазиятда ҳимоячи хатога йўл қўйдими?

- Бунда фақат ҳимоячини айблаш нотўғри. Гол ўтказиш бутун жамоанинг айби ҳисобланади. Бироқ, ўша вазиятда ҳимоячида вазиятни қутқариш имкони бор эди. Футболда ўз кучига ишонган футболчи рақибнинг ҳам кучини ҳисобга олиши керак. Рақиб ҳужумчиси бу вазиятда яхши ҳаракат қилди. 

- Бугун VAR билан боғлиқ вазиятлар бўлдими сизнингча? Умуман, ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ, уларнинг ишини баҳолайдиган қўмита бор. Ҳозир бирон фикр айтиш қийин, ўйин видеосини кўриб чиқиб, кейин хулоса қилсак бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика