

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев захирада қолдирилди.
Ўйиннинг 11-дақиқасида меҳмонлар ўйинчиси Теренс Куду ҳисобни очди. 27-дақиқада мезбонлар Тибо Сомерснинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Деннис Прат майдондан четлаштирилди. Бироқ, бу 80-дақиқада Муҳаммаду Думбиянинг ғалаба голини уришига тўсқинлик қилмади.





