

“Ўйин бошланиши аҳмоқона бўлди. Кўп нарса содир бўлди. Аммо биз ҳозирда жавоб ўйинидан аввал яхши ҳолатдамиз. Мухлисларимиз қўллаб қувватлашини хоҳлаймиз, шунда бор кучимизни берган ҳолда, финалга чиқишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Айни дамда Облак — дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бу гап фақат у менинг жамоадошим бўлгани учун эмас. Шунчаки унинг амалга ошираётга сейвлари ҳамда жамоага келтираётган очколарига қаранг”, — дейди Антуан.



