Антонио ЙТҲга учради. "Вест Хэм" буни тасдиқлади: "Клубдаги барча ходимларнинг ўйлари ва дуолари Микаил, унинг оиласи ва дўстлари билан"
07 дек 2024 23:38
Янгиликлар
Антонио ЙТҲга учради. "Вест Хэм" буни тасдиқлади: "Клубдаги барча ходимларнинг ўйлари ва дуолари Микаил, унинг оиласи ва дўстлари билан"
Микаил Антонио ЙТҲга учради.
"Вест Хэм" жамоа ҳужумчиси автофалокатга учраганини хабар қилди.
"Вест Хэм Юнайтед" ҳужумчи Микаил Антонионинг бугун йўл-транспорт ҳодисасига учраганини тасдиқлайди. Клубдаги барча ходимнинг ўйлари ва дуолари Микаил, унинг оиласи ва дўстлари билан.
Клуб янгиланган маълумотни ўз вақтида чоп этиб боради", – дейилади "болға урарлар" баёнотида.
"Вест Хэм"нинг расмий хабарига қадар ижтимоий тармоқларда футболчининг ЙТҲ иштирокчиси бўлгани ва вертолётда шифохонага етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу маълумот расман тасдиқланмади, аммо тармоқларда воқеа жойида сурат тарқалди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар