UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Антонио Конте: "Германия - жаҳоннинг энг кучли жамоаси" Янгиликлар

Антонио Конте: "Германия - жаҳоннинг энг кучли жамоаси"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Германияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Италияга қарши ҳар томонлама жуда кучли терма жамоа саф тортади. Германия шубҳасиз Испаниядан кучли. "Немис машинаси" жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси. Германияда жуда кўплаб юқори малакали футболчилар, кучли ижрочилар мавжуд. Йоахим Лёв жамоаси ўйин ташкил этишда жуда кучли. Германиянинг мураббийлар штаби ва футболчилари кўплаб мақтовларга лойиқ.

Бу баҳс Испания билан бўлган баҳсга қараганда бошқачароқ, қийинроқ кечади. Охирги кунларда рақибни изчил ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик. Германиянинг кучсиз тарафларидан фойдаланиш йўлларини изладик. Германияни жуда қаттиқ хурмат қиламиз, аммо Италия ўз ўйинини кўрсатмоқчи. Биз ҳам ўзимизнинг кучли тарафларимизни кўрсатамиз.

Бу тўқнашув барчамиз учун шунчаки ажойиб ўйин. Бир ой олдин учрашганимизда, ҳеч бир инсон Италия Германияга билан муносиб қаршилик қилишига ҳам ишонмасди. Лекин Испанияни мағлуб этилгач кўпчиликнинг фикри ўзгарди. Биз жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Яна бир маротаба сюрприз тақдим этиш учун қаттиқ тер тўкишимизга тўғри келади. Италияда ҳеч ким мағлубиятга рози бўлиб майдонга тушмайди. Агарда бу тўқнашувда ҳам ғалабани қўлга киритсак, бу тўлақонли ҳақли ютуқ бўлади. Мен ўз жамоамга ишонаман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика