UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Антон Вальдемар Бундеслигада иккинчи голни урди Янгиликлар

Антон Вальдемар Бундеслигада иккинчи голни урди

Февраль ойи Антон Вальдемар учун анча қизғин ўтган.

Унинг клуби "Ганновер" 4та ўйин ўтказди ва "Фрайбург" билан ўйинда ғалаба қозонди. Айнан ўша ўйинда Вальдемар мавсумдаги биринчи ва Бундеслигадаги иккинчи голини урди. Ўзининг илк голини 2016 йилда у "Боруссия М" билан баҳсда урганди ва ўша учрашувда энг яхши футболчи бўлганди.

Ганновер

Вальдемар Антон - 28', Феликс Клаус - 54'

Бундеслига . 22-тур

10/02/2018, 19:30

1
:
2
Тугади

Фрайбург

Мануэль Гульде - 88'

Стадион: HDI-Arena, 37800 томошабин

Бош ҳакам: Мануэль Графе

45'
90'
28'  Вальдемар Антон
54'  Феликс Клаус
54'  Ила Бебу
73'  Феликс Клаус (Марвин Бакалорц)
84'  Ила Бебу (Мартин Харник)
90'  Ивер Фоссум (Флориан Хюбнер)
46'  Марк-Оливер Кемпф (Флориан Кат)
63'  Тим Кляйнденст (Марко Террацино)
65'  Марко Террацино
69'  Лукас Кюблер (Паскаль Штенцель)
83'  Кристиан Гюнтер
88'  Мануэль Гульде

Ўша йил "Ганновер" Бундеслигани тарк этганди, шу боис Вальдемар ўтган мавсум Германия  чемпионатида гол уриш имкониятига эга бўлмади.

Вальдемар тахминан 2 йилдан сўнг яна Бундеслигада тўп киритди. "Фрайбург" билан баҳснинг 26-дақиқасида гол уришга эришди. "Гол уришимни сезгандим. Буни анча кутдим, имкониятлар бўлганди ва тўп киритганимдан хурсандман" - дейди у ўйиндан сўнг. 

Қизиғи Вальдемар бу баҳсда ҳам ўз позициясини ўзгартириб таянч ярим ҳимоясидаги Пирмин Швеглернинг ўрнида ҳаракат қилди. 

"Бу жойда ўйнаган футболчида гол уриш имконияти кўпроқ бўлади, фақат ундан фойдаланиш керак" - дейди Антон.

"Биз уни бу жойда ўйнай олишини билардик. Баъзида таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам ҳаракат қиларди. Энди у гол ҳам урмоқда, рақиблар учун хавфли футболчига айланмоқда. Бу мени хурсанд қилмоқда. Вальди тезкор футболчи. Ажойиб ривожланиш" - дейди "Ганновер" менеджери Хорст Хельдт.


"Кельн"га қарши баҳсни эса касаллиги туфайли ўтказиб юборди. Қизиғи, бу мавсумда Антон фақат иккита баҳсда ўйнай олмади ва иккала ҳолда ҳам рақиб "Кельн" бўлганди. Вальдемар узоқ даволанмади ва кейинги турда сафга қайтди.

Германия матбуоти хабарига кўра, Вальдемарнинг трансфер нархи 2 мавсумда 100 минг евродан 6,5 миллион еврога етди!


Владислав Гойхман

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика