UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  4 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак" Янгиликлар

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак"

Анталиядаги сўнгги кунимизда "Андижон" Молодованинг "Петрокуб" жамоаси билан назорат учрашувида тўқнашди.

Рақиб жамоа мураббийлар штабига эътибор берар эканман Денис Романенко номига кўзим тушди. Суратларни, маълумотларни аниқлаштирсам бу 2011-2013 йилларда "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган собиқ дарвозабон. Ўйин вақтида кўришдик. У сайтимизга кичик интервью беришга рози бўлди. 

"Навбаҳор"ни доим ёқимли хотиралар билан эслайман. Наманган ажойиб шаҳар ва мухлислари ҳам шунга яраша. Стадионга келган мухлислар жамоанинг натижасидан мамнун бўлишлари учун охиригача курашар эдик. Косонсойдаги арена ёдимдан чиқмайди. "Навбаҳор" ўйнаган вақтда ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришарди", - дейди Денис Романенко. 

"Бу жамоа ҳозир ўзбек футболининг етакчиларидан бири. Ҳозир кўп нарса ўзгарганини биламан. Янги майдон, кучли таркибга эга. Чунки Косонсойда тўп тепганимизда бундай шароитлар йўқ эди. Жароҳат олишлар кўп бўларди. "Навбаҳор" ва ўзбек футболини кузатиб бораман. "Лочинлар" ўтган йили кумуш медалларига эга чиқди. Санжар Асқаралиев билан алоқаларни сақлаб қолганман. Фурсатдан фойдаланиб, барчага салом йўллайман". 

"Энг ёдда қолган ўйин "Бунёдкор"ни ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиз. "Бунёдкор" ўша пайт юлдузли таркибга эга эди. Бир нарсани айтишим керак, Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак (кулади). Бу шундай футбол севар шаҳар. Кўпроқ довондаги таксислар билан қизиқарли воқеалар бўларди", - дейди наманганликлар собиқ дарвозабони. 

"Навбаҳор" либосидаги сўнгги учрашувим "Шўртан"га қарши кечган. Ўйинда жароҳат олган эдим. Ҳозир эса "Петрокуб" ва Молдова терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боряпман. Ҳаёт давом этмоқда. 

"Навбаҳор"да бу мавсум мақсади жиддийлиги аниқ. Жамоа бу йил ҳам чемпионлик учун курашади, деб ўйлайман. Клубнинг яхши ҳомийга эгалиги ҳақида эшитдим. Бундай мухлислар албатта чемпионликни бирга нишонлашга ҳақлидирлар. Жамоага омад тилайман", -  дея сўзларини якунлади Денис Романенко.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика