"Анжи" мураббийининг истеъфоси қабул қилинмади

Aslanov Jasurbek
1 апр 2019
"Анжи" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Магомед Адиевнинг истеъфосини қабул қилмади.

Маълумотларга кўра, мутахассис клубдаги ишини давом эттиради.

Магомед Адиев "Краснодар"га қарши Россия Премьер-лигасининг 21-тур ўйинидан (0:5) сўнг истеъфо бергани эълон қилган эди. Кейинроқ клуб президенти Усмон Кадиев мураббийни қолишга кўндирмоқчи эканлигини айтди.

Россия Премьер-лигаси турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/fc_anji