Англия терма жамоасида Саутгейтга янги шартнома таклиф этишмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
26 июн 2021, 07:14
Англия футбол ассоциацияси Гарет Саутгейтга Евро-2024га қадар шартнома таклиф қилмоқчи.

"Биз Гарет терма жамоада ишлашда давом этишини истаймиз. Биз унинг фаолиятини ажойиб деб ҳисоблаймиз ва унинг ўзи ҳам буни билади. Биз у терма жамоада қолишини истаймиз. 

Европа чемпионатидан сўнг биз расмий музокараларни бошлаймиз", - деди Англия футбол ассоциацияси бош директори. 

Саутгейт Англияни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Инглизлар унинг қўл остида ЖЧ-2018 ярим финалига чиқишди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Times