
"Сент-Жорж Парк"да ташкил этилган илк йиғинда ғалати воқеа содир бўлди. Кутилмаганда бир йигитча Англия терма жамоаси либосида машғулотга қўшилди ва Жо Харт бу ҳақда огоҳлантирмагунича у футболчилар билан бир неча сония бирга турди. Миллий жамоа ходими "футболчи"га майдонни тарк этишни маслаҳат берди ва кейинроқ хавфсизлик хизмати ходимлари уни майдондан олиб чиқиб кетишди.

TAS-IX эмас
2 йил аввал Англия терма жамоаси Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига учиб кетишга тараддуд кўраётганда британиялик комик Саймон Бродкин футболчилар каби кийимда улар орасига қўшилиб олишга ҳаракат қилган эди, аммо хавфсизлик ходимлари уни учиш майдончасидан олиб чиқиб кетишган.
