UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  7 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  6 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  28 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Англия премьер-лигаси 4-тури шарҳи Янгиликлар

Англия премьер-лигаси 4-тури шарҳи

АПЛнинг 4-тур учрашувлари шарҳи, ўйинлар натижаси ва фентези-футбол бўйича Осиё чемпионати натижалари Championat.asia сайтида.

Якшанба куни бўлиб ўтган "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" (3:1) ўйини Англия чемпионатининг учинчи тур учрашувлари якунланди. "Арсенал" ниҳоят ўз мухлисларини биринчи ишончли ғалаба билан хурсанд қилди, "тўпчилар" меҳмонда "Уотфорд"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Амалдаги чемпион "Лестер Сити" ҳам Премьер-лиганинг янги мавсумидаги илк ғалабасига эришди. "Челси" ва "Манчестер Сити" ҳам ўзининг ишончли ғалабаси билан мақтанса бўлади. 
Улар турнир жадвалининг юқори ўринларини эгаллаб туришибди. "Манчестер Юнайтед" "Халл Сити"га қарши кечган оғир баҳсда Рашфорднинг голи туфайли уч очкога эга бўлди.
Алексис Санчес турнинг энг яхши футболчисига айланди. "Арсенал" футболчиси "Уотфорд"га қарши ажойиб ўйин кўрсатди ва битта гол уриб, иккита голли пас берди. Ушбу ҳаракатлар фойдаланувчиларга 12 очко (сардор сифатида 24 чоко, супер-капитан сифатида 36 очко) келтирди. Иккинчи ўрин 2та гол уришга муваффақ бўлган Рахим Стерлингга насиб этди. У 10 очко (сардор сифатида 20 очко, супер-капитан сифатида 30 очко) ишлади. Учинчи ўринда турнинг энг эсда қоларли футболчиси - Шэй Гивен. "Сток Сити" посбони "Эвертон"га қарши баҳсда 8 та сэйв амалга оширди, аммо бахтсиз воқеа туфайли у автогол муаллифига айланиб қолди. Бу учрашувдаги ягона гол эди.
Ҳимояга "Манчестер Сити" ва "Челси" футболчиларини қўйган фойдаланувчилар яхшигина очко ишлаб олишди. Иккала жамоа ҳам ҳимояда ишончли ўйнади. 
"Эвертон", "Вест Бромвич" ва "Мидлсбро" ҳам гол ўтказиб юборишмади.
Поль Погба ва Харри Кейн умидларни пучга чиқаришда давом этишмоқда. Иккала футболчи ҳам турнир бошидан бери бирорта фойдали ҳаракат билан 
ажралиб туришгани йўқ. Франциялик футболчи таянч ҳудудига ўтди, "Тоттенхэм" форварди эса ҳозиргача оптимал формасини тиклай олмади. Фойдаланувчилар ўртасида ушбу тур ғолиби Ўзбекистондан "Qodirbek" бўлди. У 3-турда 90 очко тўплади ва ҳаммаси супер-капитан Санчес (36 очко) ва омадли 
танланган таркиб туфайли.
Осиё очиқ чемпионати жадвалидаги вазият ҳам ўзгарди. Биринчи ўринга Ўзбекистондан "Liverpool.Usmonov" (187 очко) чиқиб олди. Кейинги ўринларни "Camhero" (Камбожа, 186 очко) ва "toto fc" (Индонезия, 184 очко) эгаллаб турибди.
Ҳал қилувчи тур олдидан совғалар учун кураш айни қизғин паллада. Биринчи ва ўн биринчи ўрин ўртасидаги фарқ 13 очкони ташкил қилади. Юртдошларимизбиринчи ўнликда тўртта жойни эгаллаб туриши бизни қувонтирмоқда. Ғалаба қозониш учун кўпчиликда имконият бор!



Ҳафтанинг энг яхши футболчилари:

Alexis Sánchez (Arsenal) - 11 очко
Raheem Sterling (Manchester City) - 10 очко
Shay Given (Stoke City) - 9 очко
Willian (Chelsea) - 8 очко
Scott Dann (Crystal Palace) - 8 очко
Eden Hazard (Chelsea) - 8 очко
Wes Morgan (Leicester City) - 8 очко


Супер-капитан қилиб танланган топ-футболчилар:

1. Zlatan Ibrahimovic
2. Sergio Agüero
3. Eden Hazard
4. David de Gea
5. Philippe Coutinho

Янгиликлардан Eplmanager.com сайтида хабардор бўлинг

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика