Англия футбол ассоциацияси "Манестер Юнайтед"ни жаримага тортди

Aslanov Jasurbek
9 ноя 2022, 23:16
Англия футбол ассоциацияси "Манчестер Юнайтед" борасида қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, ташкилот "қизил иблислар"ни "Ньюкасл" ва "Челси"га қарши баҳсларда ўз футболчиларини назорат қила олмагани учун 94 минг фунтга жаримага тортди.

Ҳисоботларга кўра, "Ньюкасл"га қарши баҳсда манкунианлар Роналдунинг ҳисобга олинмаган голи учун ҳакамга эътироз билдиришган. "Челси" билан ўйинда эса футболчилар МЮ дарвозасига белгиланган пенальти учун реферидан норози бўлишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun