UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  4 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Англия футбол академиясининг очилиш маросимидан репортаж. "Фулхэм" ва "Лестер" собиқ бош мураббийи нималар деганини биласизми? Янгиликлар

Англия футбол академиясининг очилиш маросимидан репортаж. "Фулхэм" ва "Лестер" собиқ бош мураббийи нималар деганини биласизми?

Бугун Тошкент давлат транспорт университетида Англиянинг “Brooke House College footbаll Academy” академиясининг Тошкентдаги филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали ва байрамона тарзда ўтган тадбирда Тошкент  давлат транспорт университети ректори Одилжон Абдураҳмонов,  “Brooke House College footbаll Academy” академиясининг директори Мики Адамс, футболимиз афсоналари Биродар Абдураимов, Вячеслав Солохо ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов, ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этишди. Очилиш маросимининг аввалида Тошкент  давлат транспорт  ректори Одилжон Абдураҳмонов сўзга чиқди.

"Авваламбор, ассалому алейкум ҳурматли меҳмонлар. Барчангизни университетимизда кўриб турганимдан хурсандман. “Brooke House College footbаll Academy” академиясининг очилиши биз учун олдинга ташланган катта қадам ҳисобланади. Маълумки, мамлакатимизда ёшлар орасида футболни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича кўп вазифалар белгилаб берилган. Футбол барчамиз севиб ўйнайдиган спорт тури ҳисобланади. “Brooke House College footbаll Academy” академиясининг бизда ташкил топиши кўплаб ёшларимизга кенг имкониятларни, янги марраларни эгаллашига ёрдам беради",- дейди Одилжон Абдураҳмонов.



Кейинги сўз навбати “Brooke House College footbаll Academy” академиясининг техник директори, "Лестер", "Фулхэм" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Мики Адамс фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тошкентда “Brooke House College footbаll Academy” академиясини очишдан мамнунмиз. Фурсатдан фойдаланиб бу лойиҳани амалга ошишида катта ҳисса қўшаётган ҳамкорларимиз Шуҳрат Эрназаровга, университет ректори Одил Абдураҳмоновга, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рустам Мирсаидовга миннатдорчилик билдириб қоламан. “Brooke House College footbаll Academy” академиясини очиш бир неча йиллар олдин мақсадларимиздан бири ҳисобланарди. Чунки мен ҳам бир вақтлар болалигимда дўстларим билан футбол ўйнаб туриб профессионал клубда тўп тепишни орзу қилганман. Бунинг учун ўз устимда кўп ишлаганман. Ўйлайманки бундай имконият ҳар бир болада бор. Мазкур лойиҳамиз марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда амалга оширилмоқда",- дейди Мики Адамс.


Тадбирга ташриф буюрган ўзбек футболининг афсоналаридан бири, "Пахтакор" жамоасида узоқ йиллар тўп тепган ва самарали фаолият олиб борган Биродар Абдураимов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбек футболи тарихида биринчи маротаба Англия футбол академияси очилди. Бу билан барчани табриклайман. Ушбу мамлакат футболи дунёда биринчи ўринда туради. Миллионлар ўйининг ватани, десак муболаға бўлмайди. Келажакда мазкур академия терма жамоамизга яхши футболчиларни етказиб беради, деб ўйлайман. Тошкент транспорт давлат университети худудида кўплаб таниқли футболчилар машғулот ўтказган. Игорь Шквирин, Баҳодир Ибрагимов, Вилгелм Қаҳҳоров шу туманда тўп тепган. Ҳаммага омад тилайман",- дейди Биродар Абдураимов.


Тадбир якунида меҳмонларга эсдалик совғалари, Мики Адамс имзоси туширилган тўплар топширилди ва эсдалик учун фотосессия бўлиб ўтди. 

Футбол академиясининг кейинги фаолияти ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги сайтдан олиш мумкин: http://tstu.uz


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика