Англия чемпионати. Пешқадам ниҳоят гол ўтказди ва очко йўқотди

10 сен 2017, 05:02
Англия чемпионатининг 4-турида турнир жадвали пешқадами “Манчестер Юнайтед” сафарда “Сток Сити” билан жанговар дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг 43-дақиқасида Шупо-Мотинг ҳисобни очган бўлса, бўлимнинг сўнгги сонияларида бурчакдан узатилган тўпни Погба дарвозага аниқ йўллади. Иккинчи бўлимда Лукаку Мхитаряннинг заргарона пасидан кейин жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Аммо майдон эгалари иккинчи бўлим ўрталарида учрашувда мувозанатни тиклашди. Ўйин охриларида Моуриньо шогирдларида ғалаба тўпини киритиш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, гол киритиш ҳеч бир жамоа насиб этмади.

Натижада “МЮ” футболчилари 4-турга келиб ниҳоят АПЛда ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди ва жорий мавсумда илк бор очко йўқотишди.

Англия чемпионати.

4-тур.

Сток Сити – Манчестер Юнайтед 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар:1:0 – 43 Шупо-Мотинг, 1:1 – 45 Рэшфорд, 1:2 – 57 Лукаку, 2:2 – 63 Шупо-Мотинг.

СтокСити – Батленд, Зума, Кэмерон (Мартинс Инди, 46), Виммер, Диуф, Аллен, Флетчер, Питерс, Шакири, Шупо-Мотинг, Хесе (Берахино, 75).

МанчестерЮнайтед –Де Хеа, Валенсия, Байи, Жонс, Дармиан, Эррера (Марсьяль, 72), Матич, Погба, Мхитарян (Лингард, 84), Лукаку, Рэшфорд (Мата, 72).


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia