Англия букмекерлари футбол бўйича ЖЧ-2022 АҚШга кўчишини башорат қилишди
05 окт 2014 22:09
Янгиликлар
Англия букмекерлари футбол бўйича ЖЧ-2022 АҚШга кўчишини башорат қилишди
Англиянинг бир қатор букмекерлик идораларининг фикрича, футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатардан АҚШга кўчирилади.
Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.
Ушбу идораларнинг фикрича, ЖЧ-2022нинг Қатарда қолишидан кўра АҚШга берилиши эҳтимоли катта. Нашрнинг тахминича, ушбу ҳолат ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлаш бўйича сайлов тафсилотларини ўрганиш бўйича айни вақтда давом этаётган тергов ҳаракатлари билан боғлиқ.
Тергов натижалари тўғрисидаги ҳисобот ҳалигача эълон қилингани йўқ, шу сабабли Буюк Британия Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)ни судга бериш ниятини маълум қилган. L’Equipe’нинг қайд этишича, бир қатор маълумотларга кўра, Қатарнинг мезбонликни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани исботланади ва мамлакат ЖЧ-2022 мезбонлигидан маҳрум этилади.

Фикрлар