

- Бугунги ўйин олдидан мусобақа жадвалидаги ўрнимиз бизни фақат ғалаба қозонишга ундарди. Шу сабабдан бутун ҳафта давомида ҳам тактик, ҳам руҳий жиҳатдан бугунги баҳсга пухта ҳозирлик олиб боришга уриндик. Рақибнинг ҳам кучини яхши билардик. Асосан ўйин тизгинини қўлга олишга уриндик. Қарши ҳужумларда рақибни яхши жазолай олдик. Кескин курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Якунда ўйинни ўз фойдамизга ҳал этиб, ҳақли равишда кучли олтиликдан жой олдик, - деди мутахассис.




