

"Бунёдкор" ҳақли ғалабани қўлга киритди. Рақиб бутун ўйинни назорат қилди. 0:3 пайтида бемалол ўйнашди, совуққонлик билан ҳаракат қилишди, захирадаги футболчиларга имконият беришди. Биз эса негадир қўрқдик. Кимдан, нега қўрқдик, билмадим. Ваҳоланки, рақиб сафида ҳам иккита оёғи ва иккита қўли бор футболчилар тўп тепди. Негадир 0:3 дан кейин уйғондик ва қандайдир 2 а голни урдик. Таянч ярим ҳимоячилари "ухлади", дарвозабонимиз тушунарсиз хатоларга йўл қўйди. Ҳайронман, айтишга сўз йўқ. "Металлург"даги уч йиллик фаолиятимдаги энг ёмон ўйин десам бўлади", – дейди Шипилов.



