Андрей Полховский: "Ўйлаган режамиз иш берди"

Narzulla Saydullayev
18 фев 2016, 18:20
Қирғизистон - Япония учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Андрей Полховский қатнашди.

"Ўйлаган режамиз иш берди. Иккинчи бўлимда беш киши бўлиб ўйнашни мақсад қилган эдик. Бу режамиз ҳам кутганимиздек амалга ошди. Навбатдаги ўйинда эса ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек японларнинг беш киши бўлиб ўйнашига қарши тактика тузиб қўйган эдик.

Австралия ҳам яхши жамоа. Бу ўйинга ҳам алоҳида режа ўйлаб қўямиз. Қирғизистон терма жамоаси ҳозиргача ЖЧда иштирок этмаган. Ўз мақсадимизга эришиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Терма жамоамиз руҳан кейинги ўйинга тайёр.

Қирғизистон футбол федерацияси томонидан ҳам яхшигина ёрдам кўрсатилмоқда" - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›