UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  1 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  105 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4

Андрей Микляев: "Тезкор гол урганимизда бизга осонроқ бўларди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Тезкор гол урганимизда бизга осонроқ бўларди"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Барча аёлларни байрам билан табриклайман. Ўзимиз кутган уч очко олганимиздан хурсандман. “Сўғдиёна” – анча шаклланган жамоа. Буни жиззахликлар “Бунёдкор”га қарши баҳсда ҳам кўрсатишди. Биз билан ҳам ўйинни ушбу жамоа ёмон бошламади. Тезкор гол урганимизда осонроқ бўларди. Биз биринчи бўлимда ўзимиз истагандек кўп хавфли вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймга келибгина ўзимиз истагандек ўйин намойиш қила бошладик.

Бугун Саламат Қутибоев Муборакдаги баҳсда кичик жароҳат орттириб олганди. Шу боис уни майдонга туширмадик. Олдинда 13 мартдаги ОЧЛ доирасидаги муҳим баҳс кутмоқда. Коне нимага тушмади? Бугун шунчаки Йўлдошев ва Тўхтахўжаевни ҳимояда синаб кўрдик. Ҳисоб очилмаган пайтда қанотларни кучайтиришга уриндик. Шу боис Зотеевни туширдик. Бу бизга якунда фойда келтирди.

Садриддин Абдуллаев таркибда ўткир пас бера оладиган ягона футболчи. Биринчи бўлимда у Бикмаевга чиройли пас берганди. Абдуллаев ўйиндан ўйинга ўзига келиб бормоқда. Қутибоев, Алибоев ва Туропов каби ярим ҳимоячиларимизда жароҳат бор, буни ҳам унутманг. 

Пенальти бўлган вазиятга фикрим? 100 фоизли пенальти эди, рақиб тўпга курашмаганди, - дейди Микляев.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика