UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Бунёдкор" Наримонжон Аҳмаджоновнинг супер голи эвазига ОКМКни мағлуб этди  1 20:20"Насаф" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  25 20:18"Арсенал" — "Челси". Таркиблар маълум  3 19:29"Насаф" титул ҳомийга эга бўлди  6 19:22"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди  2 19:17"Қорабоғ" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  1 18:44Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"  3 18:24А Серия. "Милан" меҳмонда "Кремонезе" дарвозасига 90 ва 90+4 дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришди  4 18:18ОЧЛ ўйинлари "Яқин Шарқдаги вазият туфайли" қолдирилди  1 17:54Қатарда Яқин Шарқдаги можаро туфайли барча футбол турнирлари тўхтатилди  8 17:47"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  13 17:26Гави қайтишга яқин  1 16:49"Навбаҳор" Самарқандда "Динамо"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:34Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди  4 16:13Эронда тўп тепадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозир қаерда?  16

Андрей Микляев: "Ўйин бобида рақибдан устун эдик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ўйин бобида рақибдан устун эдик"

"Бухоро"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин осон ўтмади. Учрашувни яхши бошладик, учта гол уриб олдик. Кўринишидан биз ўйинни шундай тугатишимиз ҳам мумкин эди, лекин ўзимизга муаммо орттирдик. Биринчи бўлим якунида кўрсатилган қизил карточкадан кейин иккинчи таймда бир неча ўзгаришлар қилган ҳолда ўйинни қайта қуришга ҳаракат қилдик. Шу сабабдан иккинчи таймда ҳимояда ўйнашга тўғри келди, вазиятлар яратишда бироз қийналдик. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни бажаришди. Уч очко олганимиздан хурсандман. Биз бунга ўйин бобида ҳам лойиқ эдик.



- Темурхўжа Абдухолиқов бош ҳакамга кўп бора эътироз билдирди. Унинг характери бироз ўзгаргандек.
- Билмадим. Бу ўйиннинг босимига, ҳиссиётларнинг жиловланмаслигига ҳам боғлиқ. Ўйин давомида унга ҳам бу борада кўп гапирмаслиги кераклигини таъкидлаб турдик. Ҳиссиёт ҳаммада бор. Масалан, сариқ карточка берилган вазиятда рақиблар футболчиси Эргаш Исмоилов билан боғлиқ вазиятни ҳам мисол қилиб келтирса бўлади. Барчаси тушунарсиз. Ўйинда бундай вазиятлар бўлиб туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика