UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  0 21:16Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналадиган учрашув учун таркиблар аниқ!   4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  1 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  6 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  26 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8

Жамшид Саидов: "Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлганди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлганди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.




- Нима дейиш мумкин. Ўйинни жуда ёмон бошладик. Ҳимоя сочилиб кетди ва 3та голни тез ўтказиб юбордик. 25-дақиқада 3:0 ҳисобида мағлуб бўлаётгандик. Бундай паллада жуда қийин бўлади. Иккинчи бўлимдаги ўйин учун йигитларга раҳмат дейман, курашишди, ўйнашди, гол уришди. Бироқ барчаси биз кутгандек бўлмади. 

- Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, албатта. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3та гол ўтказиб юборгандан кейин қайтиш жуда қийин бўлади. Биринчи бўлимда барчаси ҳал бўлганди. Иккинчи бўлимда "Локо" 10 киши бўлиб қолган бўлса-да, яхши ҳимояланди. Вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик.

- Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Ҳали ўйинлар бор, охиригача курашамиз. Ҳар бир ўйин биз учун финал каби бўлади, майдонга чиқамиз ва курашишда давом этамиз. Лекин бугун йигитлар учун жуда қаттиқ афсусдаман. Ишлашда, хатоларни тузатишда давом этамиз. Турнир жадвалида юқорига кўтарилиш керак.

- "Бухоро"да олдин яхши шароит бўларди. Ҳозир нима сабабдан бунчалик ёмон бўлиб кетди?
- Бу саволга жавоб бериш оғир. Келганимда жамоа ҳисобида 2 очко бор эди ва сўнгги поғонада кетаётганди. Трансферлар ойнасидан ҳам унумли фойдалана олмадик, ПФЛ олдида бизнинг қарзларимиз бор. Шу боисдан улар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришмади. Ҳеч қиси йўқ, таркиб ёмон эмас, ёш ва ғайратчан футболчилар астойдил югурмоқда. Менимча барчаси олдинда. Ҳали рақобатчилар билан ўйинлар бор. "Локомотив" биз учун рақобатчи жамоа эмас. Турнир жадвалида бизга яқин бўлиб турган "Андижон", "Сурхон" каби "жон сақлаб қолиш" учун курашаётган жамоаларни кузатиб боряпмиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика