UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  0 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  0 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  0 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0 11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  1 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  4 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  19 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  17 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  10 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6

Андрей Фёдоров: "Бухоро" ёмон жамоа эмас экан" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бухоро" ёмон жамоа эмас экан"

Суперлига 3-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Илк навбатда йигитларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар нафақат натижа, балки ўйин бобида ҳам юқори сифат қайд эта олишди. Бу энди 3-тур. Илк турда "Андижон"га қарши ўйиндан кейин ҳам айтиб ўтганимдек, коллектвимиз янги ва улар ҳали жипслашиб олганича йўқ. Ҳозирча улар биз кутганимиздек ўйнай олишмаяпти. Бироқ улар ўйин давомида фақатгина курашиб, тўп учун талашмасдан, ўйинга бўлган чанқоқликни кўрсата олишмоқда. "Бухоро" узун паслардан воз кечиб, кичик паслар орқали ўйин кўрсатишни бошлаган пайтда биз ҳам ортда ўйнашга мажбур бўлдик. Ўшанда тўп учун курашишга қийналдик. Рақиблар таркибида боши билан яхши зарба бера оладиган футболчилар борлиги учун иложи борича тўпни хавога кўтармадик. Рақиблар яратган бир неча хавфли вазиятларни йўққа чиқардик. Гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман.

- Рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Бухоро" ҳам ёмон жамоа эмас. Уларнинг таркибида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Тўғри, натижалар борасида унчалик ҳолат яхши эмас. Айта оламанки, ушбу жамоанинг таркибини юқори сифатли футболчилар ташкил этади.

- Темурхўжа Абдухолиқов агар яна бир гол урганида фаолиятидаги голлари сони 100тага етиб, Геннадий Краницкий клубига аъзо бўлишини билганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, билмагандим. У бугуннинг ўзида учта гол уриб, ушбу клубга аъзо бўлиши мумкин эди.

- Кейинги ўйинда жамоа унга бу борада ёрдам берадими?
- Фақат унга ўйнашми? Балки бундан буёғига у захирада қолар, қаердан биласиз? Балки унинг 100-голини уришига тўсқинлик қиларман (кулади).

- Янги легионерлар жамоага қанчалик даражада мослашиб кетди?
- Ҳозирча улар жамоага унчалик даражада мослаша олишмади. Легионерлар жамоага, чемпионатга, мамлакатга мослашишда давом этишмоқда. Умид қиламанки, бу жараён кутганимдан тезроқ ўтиб кетади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика