UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  1 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  18 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  21 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0

Андрей Микляев: "Мавсумни аъло кайфиятда бошладик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Мавсумни аъло кайфиятда бошладик"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Андрей Микляев иштирок этди.

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Мавсумни аъло кайфиятда бошладик. Барча йигитлар ажойиб ўйнашди. 5:0 ҳисобидаги ғалабадан хурсандмиз. Кейинги ўйингача оз вақт бор, шу боис ҳам тайёргарликни эртадан бошлаймиз. Нивалдо? Унда кичик жароҳат бор эди, таваккал қилишни истамадик. Унинг ҳолати эртага аниқ бўлади. Рақибнинг легионерлари келмагани режамизга таъсир қилмади. Чо Жаэ ўйинга тайёр эди, лекин бугунги учрашувда бошқа футболчиларга имкон бердик. Унинг жисмоний ҳолати яхши. Мавсум узоқ ва унга ҳам имконият берамиз. Эртага "Насаф" жамоасига мухлислик қиламиз. Эронда ўйнаш қийинлигини биламиз, ўйлайманки улар ижобий натижага эришишади", - деди Андрей Микляев.

"Биринчи таймда тенг ўйин бўлди. Иккинчи таймда тезкор голлар урганимиз эвазига йирик ғалабага эришдик. Гол урган пайтда дарвозабон олдинга чиққанини ва Рашидов очилганини кўрдим. Лекин зарба бердим ва гол урдим. Кейинги учрашувларда ўйинолди матбуот анжуманига мураббийлар олиб келишса келавераман", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев.


Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика