UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  21 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Андрей Микляев: Кейинги босқичга қайси жамоа йўл олиши Тошкентда ҳал бўлади Янгиликлар

Андрей Микляев: Кейинги босқичга қайси жамоа йўл олиши Тошкентда ҳал бўлади

«Локомотив» Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида БААнинг «Ал Ваҳда» жамоаси билан баҳс юритиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида «темирйўлчилар» жамоаси устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Бугун биз жуда муҳим ғалабага эришдик. Зеро сўнгги пайтларда бироз омадимиз чопмаётган эди. Бугунги ғалаба эса бутун жамоамизга яна шижоат бағишлайди ва ишонаманки, бундан буён ғалабали серияларни бошлаб юборамиз. Бугунги ўйинда рақибни енгишимизга ишонган эдим. Лекин йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни тахмин қилмагандим. Шундай бўлсада сафарда йирик ҳисобда ғалабага эришилгани кишини қувонтиради, албатта. Энди бутун эътиборимизни сўнгги тур баҳсига қаратамиз. Барчасига Тошкентдаги учрашувда ойдинлик киритилади. Ишонаманки, ўз ишқибозларимиз қаршисида чиройли ўйнаб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қиламиз ва Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришимизни давом эттирамиз, - деди тажрибали мутахассис.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика