UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  47 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Андрей Микляев: "Ҳали чемпионликни нишонлашга бироз эрта" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ҳали чемпионликни нишонлашга бироз эрта"

Олий лига 28-тур ўйинлари доирасида чемпионат пешқадами "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди.
Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локо” футболчилари ўйиннинг 50-дақиқасида Марат Бикмаев томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташклил этилди. Унда “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Бугун қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо намойиш этган ўйинимиздан унчалик кўнглим тўлди, дея олмайман. Сабаби бугун биз ўтган икки учрашувдаги каби ёрқин ўйнай олмадик. Бунга балки сўнгги пайтларда тез-тез ўйинлар ўтказаётганимиз сабабдир…

Бугун асосий таъқибчимиз очко йўқотди. Бундай ҳолатлар ҳар қандай жамоада ҳам бўлиб туради. Шу боисдан ҳали чемпионликни нишонлашга эрта, деган бўлардим. Зеро олдинда бизни дастлаб “Металлург”га қарши, сўнгра “Бунёдкор” билан жуда жиддий тўқнашувлар кутиб турибди. Агар кейинги баҳсларни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилсак, ўшанда бош мақсадимизга етган бўламиз, - дейди тажрибали мутахассис.

"Локомотив" матбуот хизмати
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика