UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  3 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  15 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  12 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  6 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  3

Андрей Микляев: "Чемпионат ана энди чинакамига қизғин тус олади" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Чемпионат ана энди чинакамига қизғин тус олади"

Олий лиганинг 25-Туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Биз учун бугунги баҳс осон ўтгани йўқ. Жамоамиз охирги ўйинларда очколарни йўқотганди. Шу боис бу ўйин бизга руҳий томонлама қийинроқ кечди. Раҳбарият ҳам жамоамизнинг сўнгги муваффақиятсиз ўйинларидан ранжиган эди. Ўйин олдидан кичик босим мавжуд эди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Жамоамизнинг жисмоний ҳолати айни пайтда идеал даражада эмас. Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилиб турибди. Кўплаб футболчиларимиз яқинда терма жамоа ихтиёридан қайтишди.

Бобур Йўлдошевнинг қайтиши? Унинг ўйинидан қониқиш хосил қилдим. Ғалати эшитилиши мумкин, аммо бугун майдондаги энг кучга тўла футболчи айнан Йўлдошев бўлди. Йўлдошев ҳимояда нафақат ишончли, балки кутилганидан ҳам яхшироқ ҳаракат қилди. Бобур футболни соғиниб қолгани шундоқ сезилиб қолди.
Бобур Йўлдошев ушбу ўйини орқали асосий таркибдаги исталган ҳимоячига рақобат тақдим эта олишини амалда исботлади.

Бугун жамоамиз энг яхши ўйинини кўрсатмади. Шундай ўйинлар бўладики, дарвозага тепган зарба гол билан якунланаверади. Бугун ошиғимиз олчи бўлди. Баъзан эса кўплаб вазиятлар, зарбалар бўлса ҳам гол кирмайди.
Иккинчи бўлимда биз қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлдик. Бу ўша жисмоний ҳолатимиз билан боғлиқ. Аслида кўп жамоалар бизга қарши ҳимоядан, қарши ҳужум тактикасида ўйнашади. Бугунги учрашувдаги иккинчи бўлимда аксинча ҳолат руй берди.

Алибоев ва Геворкяннинг жарима зарбаси тепиш борасидаги баҳси? Бу футбол, майдонда футболчилар эмоцияларга берилишади. Жамоамизда жарима зарбаларини амалга ошира оладиган жуда кўплаб маҳоратли ижрочилар бор. Бу вазиятда ҳеч бир жиддий ҳолат кўринмади. Шунчаки Алибоев ҳам жарима зарбасини амалга оширгиси келганди. Геворкян эса тажрибали, ёши катта футболчи. Ўша вазиятда Артур бу ишни ўзи амалга оширишни истади. Ишонтириб айтаман, Геворкян ва Алибоев тортишувларни ёқтирадиган футболчилар сирасига кирмайди. Бу шунчаки ўйинда бўладиган эпизод.

Чемпионатимиз ана энди чинакамига қизийди. Ҳал қилувчи баҳслар, марказий ўйинлар бизни кутмоқда. Буёғига барча беллашувлар биз учун финалдек ўтади. Жамоамизда катта рақобат мавжуд. Шу боис ҳар ўйинда ҳар хил ўзгаришлар руй бериши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика